— ЎЎЎ, манга қара! Агар ёмон бола бўлиб жаҳлимни чиқарсанг, катта қиз бўлганимда сенга тегиб оламанда. Кейин бир умр уйингда яшийман тушундингми!
Дўсти жўрасидан сўрабди:
— Умрингда хотинингни урганмисан?
— Фақат ҳимояланаётганда.
Бир одамнинг уйи ёнаётган экан, пожарнийга телефон килиб:
— Тез етиб келинглар, - дебди.
Пожарниклар тезда келишибди. Ҳалиги одам:
— Тезда сув сепинглар уйим ёнаябди, - деса
Пожарник йигитлар ҳайрон бўлиб:
— Тез келинглар деганиз учун такси ушлаб келибмиз, - дермиш
Фирма директори ўзи сотадиган мол савдоси ҳақидаги эълонга кўзи тушибди. Қараса, нархи арзонрок экан. Телефон қилишга қарор қилибди.
Натижада, ўз омбори қоровулининг овозини таниб қолибди.
Луқмону ҳаким сўради
— Устоз қайси ойда аёллар кам гапиради
— Феврал ойида
— Нега?
— Чунки феврал ойи, 28 кундан иборат-да
Буқа фермернинг қайнонасини сузиб олибди-ю қайнона қазо қилибди. Унинг жанозасига келган роҳиб тўпланган одамларни кўриб, ҳайрон қолибди:
— Афтидан бу аёл жуда ажойиб инсон ўтган кўринади. Шунча эркак ишини ташлаб келибди.
— Улар дафн маросимига келгани йўқ, - деди фермер,— уларнинг кўпчилиги буқамни сотиб олмоқчи.
— Дада, нега сиз ойимга уйлангансиз?
Ота ўғлини берган саволига ошхонада юрган хотини томонга қараб жавоб берибди:
— Хотин қара, сенга уйланганимга ҳатто ўғлимиз ҳам ҳайрон бўляпти!?
Шер ўрмондаги барча ҳайвонларни тўплаб:
— Бундан кейин ҳаммангиз ўзингизга шерик топиб, бир-бирингизни ҳимоя қилиб юринг. Сизларни ҳаммангизни ҳимоя қилиб юришдан чарчадим, - деса
Қуён:
— Шерга кимдан-ким ғинг деса, ўзим адабини бераман, - дермиш
Фил билан сичқон турмуш қуришибди, Тақдир тақазоси билан фил оламдан ўтибди, сичқонни қолган умри филни кўмиш билан ўтибди.
Интернетда одам кўп — Душанбага ўхшайди.
Личкада смс кўп — Сешанбага ўхшайди.
Гости бўлар жононлар — Чоршанбага ўхшайди.
Келинлар ҳурсанд бугун — Пайшанбага ўхшайди!