Икки дўст суҳбатидан:
— Биласанми дўстим, қайси қизни уйга олиб келиб онамга кўрсатсам, ёқмаяпти, ҳеч уйлана олмаяпман, нима қилсам экан?
— Буни иложиси бор, онангга ўхшайдиганини топ, вассалом!
— Онамга ўхшаганини топган эдим, дадам ҳайдаб юбордилар!
Ота 9 ёшли ўғлига:
— Менга қара, нега сен "Бола тарбияси" тўғрисидаги китобни ўқияпсан?
Ўғилнинг жавоби:
— Мени тарбиялашда ҳаддиларингдан ошмаяпсизларми йўқми, шуни назорат қилмоқчиман.
Бир куни Афанди ош қилмоқчи бўлибди, қараса музлатгичда гўшт қолмаган экан. Жаҳли чиққан Афанди шартта қўлига пичоқни олиб, шимини ечибди-да... Бошқа шимини, кийиб қассобхонага кетибди.
Шогирд:
— Устоз, шу дамда мен севгилимга смс ёзганим дурустми ёки қўнғироқ қилганимми?
Устоз:
— Бизнинг хозирги аҳволимизга қарағонда, сиз ул севгили ёрингизга гудок ташлағонинғиз дурустдур бўтам.
— Кеча бир қуш тутдим, — деб гап бошлади бир лофчи — тумшуғиннинг ўзи нақд ўн олти метр. Қовурғаларидан дарёга кўприк қурдик.
Бошқа лофчи гапга аралашди:
— Агар гапинг рост бўлса, мен ушлаган қушнинг боласини тутганга ўхшайсан.
Бир одам кўчада 100 долларлик пулни қалбаки эмаслигини текшириш учун қуёшга тутиб томоша қилиб турса ёнига бир ГАИ ходими келиб:
— Машинада эмасмисиз?
— Йўқ!
— Афсус!
Бир киши ёш болага:
— Хей бола, ким ўргатди сенга сўкинишни?
Бола:
— Ким ўргатди эмиш, нима одамда туғма истеъдод бўлмайдими?
Эр-хотин телевизор кўриб ўтириб, хотинига эри:
— Леопард роса тез югуради-де, хозир кийикни еб қўяди дебди
Шунда хотин эрига қараб:
— Агар кийик тирик қолса, иккинчи хотин олишизга рухсат бераман, дебди.
Ходими ўз бошлиғидан рухсат сўрамоқда:
— Жавоб беринг илтимос, менинг тоғам касалхонада экан. Бошлиқ унга рахми келиб жавоб берибди.
Ишдан сўнг стадионга тушган бошлиқ у ерда ўз ходимини учратиб қолибди.
— Ие, сен тоғангни олдига касалхонага боришинг керак эди-ку?!!
— Ҳозир хўжайин шошмай туринг, тоғам мана шу ўйинга ҳакамлик қилмоқда, ўйин тугасин, кейин аниқ касалхонага тушади.
Қиш. Жиннихонадан жиннилар ярим оқшом қочиб чиқишиб, жиннихона омборхонасининг томига олов қўйишибди. Буни кўрган докторлар ўт ўчирувчиларга хабар беришибди. Етиб келган ўт ўчирувчилар биринчи бўлиб томдаги жинниларни қутқармоқчи бўлишибди. Шунда жиннилардан биттаси уларга қараб:
— Ҳа, ярамаслар биз қийналиб ўт ёққанда биронтанг йўқ эдинг. Энди исинмоқчимисизлар? Йўқолинглар исинишга қўймаймиз, - дермиш.