Шифохонада даволаниб чиқаётиб, бир киши шифокорга миннатдорчилик билдирди:
— Минг-минг раҳмат сизга шифокор-жон! Ўз миннатдорчилигимни қандай изҳор қилишни ҳам билолмай қолдим…
Унга жавобан шифокор маъноли илжайди-да, деди:
— Эҳ, азизам, биласизми, инсоният пул деган қудратли нарсани ўйлаб топганидан бери миннатдорчилик изҳор қилиш йўли осонгина ҳал этилган.
— Менга қара, оғайни, марсликларни ўлдирганлик учун қамашадими?
— Ҳа, лекин жиннихонага!
— Бизнинг корхонамизда фақатгина керакли кадрлар фаолият юритиши керак, - деб таъкидлади «Қўнғироқча» фермасининг маънавият ишлари бўйича директор ўринбосари ёрдамчиси иш юрутувчисининг кичик 3-разрядли кичик референт-котиби.
Муаллим ўқувчиларни огоҳлантиряпти.
— Болалар, ҳеч қачон жониворларни ўпманг! Бу турли касалликларга сабаб бўлиши мумкин. Эшмат шунга мисол келтир!
— Холам, қачон қараса тўтиқушини ўпиб эркаларди.
— Кейин нима бўлди?
— Тўтиқуш ақлдан озди.
— Азизим, 8 мартга сенга нима совға қилай?
— Ҳмм, билмаасам...
— Ундай бўлса, ўйлашинга яна бир йил муҳлат бераман.
Афандидан сўрадилар:
— Осмонда қанча юлдуз борлигини балки сиз биларсиз?
— Очиғини айтсам, мен ҳам шуни билишни истайман. Анчадан бери санамоқчи бўлиб юрибману, лекин имкони бўлмаяпти.
— Нега имкони бўлмайди?
— Юлдузларни ердан туриб санаб бўлмайди, осмонга чиқиш керак. Лекин бунга кундузи вақтим йўқ. Кечаси бўлса, осмонга чиқиб қоронғида адашиб кетишдан қўрқаман.
Инглиз тилидан биринчи дарс. Ўқитувчи:
— Болалар, ким инглизча ҳарфларни ёддан билади?
Эшмат (кичкина дастурчи):
— Мен!
— Қани, тартиб билан айтчи?!
— Q, W, E, R, T, Y
Торт пиширувчи қиз дугонасига:
— Докторларга ҳайрон қоламанда, дугонажон.
— Нимага бунақа деябсан?
— Ўтган ҳафта кўз докторини туғилган куни деб, кўз шаклидаги торт заказ қилишганди, бугун роддомни бош врачи бўлмиш акушер гинекологни юбилейи экан... Тортмисан-торт бўлди-да!
5 яшар бола 1,5 яшар укасига нимадир деб савол берди. Укаси ҳали гўдак эмасми, ўзича нимадир деб ғўнғир-ғўнғир, деб қўйди. Шунда 5 яшар бола уларни меҳр билан кузатиб турган онасига:
— Ойи, буниз точний ўзбекми, - дебди.
Байрам арафасида эр хотинига тинмай тиржая бошлади:
— Дадаси, нима гап, намунча менга қараб тиржаясиз?
— Э, хотин! Кеча телевизорда "Агар хотинингизга байрамга совға сотиб ололмасангиз, табассум қилинг", дейишди.