Қизлар йигитила ичмаса, чекмаса, қизла билан гаплашмаса, ҳар ярим соатда тел қилиб турса, SMSилага ҳали доставлено кемасидан ответ ёзса, силарга хиёнат қилмаса, кўчада дайдиб юрмаса, фақат силани севса, эрталабдан кечгача ёнилада юрса, кўзи бошқа қизларни кўрмаса --> туртиб кўрилачи ўлиб қомаганмикан.
Афанди сартарош бўлиб подшонинг сочини олар эди. Қўрққанидан қўли қалтираб, подшонинг бошини кесиб олди.
Подшо қичқирди:
— Кўзингга қара, ярамас, бошимни кесдинг!
— Товба, кесилган бошнинг гапиришини умрим бўлиб энди кўришим,— деди ажабланиб Афанди.
— Ойижон, сиз сериалларга қизиқанмисиз?
— Қизим Гваделупа, менга бўлар-бўлмас саволларни беравермасдан. Жадини кийинтириб, уканг Жумонгни ўйнатиб тур. Бир пастдан сўнг синглинг Латифани олиб кегани боғчага борамиз.
Икки киши йўлда кетаётса, бири бирдан хохолаб кулворибди.
Шериги:
— Нега кулдинг, - деб сўраса
— Ўзимга ўзим латифа айтаётсам, ичидан эшитмаганим чиқиб қолди, - дермиш.
Афанди темирчилик қилар экан. Бир куни қизиган темирни олиб, болғалайман деб турса, бой келибди-да, темирга қараб:
— Темирни қизиганини қара, ушласанг қўлинг ёпишиб қолса керак-а?
— Бой бува, агар ҳозир битта тилла танга берсангиз, қўлимга олиб тилимга ҳам тегизишим мумкин.
— Йўғее, мана ол тилла танга, деб битта тилла танга берса.
Афанди тилла тангани қўлига олиб, кейин тилига теккизибди-да, чўнтагига солиб қўйибди.
Хусан, дўстидан ҳафа бўлиб, шундай дермиш:
— Итинг сенга дўст бўлса яхши, лекин дўстинг ит бўлса ёмон.
Ўғил отасидан сўраяпти:
— Дада, қадимда эркаклар турмуш ўртоғини тўйдан кейингина танишган экан-а?
— Ҳозир ҳам шундай, тўйдан кейин кимлигини биласан уларнинг...
Бир йигит миллионернинг қизига уйланиб бойиб кетибди. Унинг уйига болаликда бирга ўсган дўсти меҳмонга келибди. Хотини чой дамлашга чиқиб кетган пайтда:
— Оғайни бу қизга нега уйландинг? Бунчалик хунук қиз бўлмаса, кўзиям ғилай, юриши ҳам нето, унинг устига дудуқ ҳам экан, - деб шивирлаб паст овозда гапирса...
— Шивирламай қаттиқроқ гапиравер, барибир эшитмайди, - дермиш
Ҳайвонот боғида.
— Ойижон, филни сотиб олайлик!
— Ие, уни қандай қилиб боқамиз?
— Боқмаймиз! Ана ёзиб кўйишган-ку "Филга овқат бериш тақиқланади”, - деб
Иккита хўроз:
— Юр кетдик, айланиб келамиз.
— Ҳа, қайерга?
— Табакага!
— У ерда нима қиламиз?
— Яланғоч товуқларни томоша қиламиз.