Афанди бир куни ойна топиб олибди. Унда ўзини кўриб:
— Ия, бу сизникими мавлоно, кечирасиз, - дебди.
Афанди тўйга борган эди, ичкарига киришда кавушини қўлтиғига қистириб олди. Тўйбоши Афандини секин туртиб:
— Кавушингиз даҳлизда тура берар эди-ку, - деди.
— Йўқ, - деди Афанди, — кавушимнинг ёмон феъли бор: ким «юр» деса, ўрнига эски кавушни қўйиб кета беради.
Никоҳ - шундай воқеаки, ундан сўнг эркак гул сотиб олишни тўхтатиб, озиқ-овқат сотиб олишни бошлайди.
Иккита янги бой учинчи янги бойни қўлтиғидан ушлаб олиб кетяпти. Бир йўловчи уларга қараб:
— Нега буни қўлтиғидан етаклаб олдинглар? Мастмикан, кўп ичворибдими, - деса.
Бойлар:
— Йўғе, буни машинаси ремонтда, ҳечам пиёда юрмаган, юришни ўргатяпмиз, - дермиш
Бир куни доктордан сўрашибди:
— Нега ҳозирги болалар нервный бўлиб туғилишаяпти?
Доктор:
— Ҳозирги болалар онасини қорнида:
3 ойлик бўлгунча: — Мени аборт қилдирармикин йўқми?, - деб ўйланишади.
6 ойлик бўлгунча: — Дадам ойимга уйланармикан?, - деб ўйланиб хавотирланишади.
9 ойлик бўлгунча эса: — 1 ойлик стипендияга 3 киши қандай яшаймиз?, - деб нервный бўлишади
— Йигит,— деди Афанди қўлида ишлайдиган ходимлардан бирига,— устингдан шикоят тушди, сени кўп хотинликда айблашибди.
— Туҳмат, ким ёзибди? — кўзини олайтирди ходим.
— Хотининг.
— Қайси бири? — деб юборганини билмай қолди ходим.
Ресторан директори официантга деди:
— Мижозлар билан ҳеч қачон тортишманг, улар ҳамиша ҳақ бўлишади.
— Тушунарли, аммо у мижоз сизни ...тентак деб айтди—да!
Бир куни Афанди дадасига:
— Дада 4 сўм беринг, - дебди.
Дадаси:
— Болам 3 сўмни нима қиласан? 2 сўм берай, деб 1 сўм бериб қўйибди.
Афанди бир куни кечаси қабристон ёнидан ўтиб кетаётган эди, қаршидан бир тўда отлиқлар чиқиб қолди. Афанди уларни ўғри гумон қилиб, бир очиқ гўр ичига кириб беркинди. Отлиқлар буни пайқаб Афандини ўғри деб ўйлашди, гўрнинг тепасига келиб:
— Сен кимсан?—дейишди.
— Мурдаман,— деди Афанди.
— Мурда бўлсанг кечаси нима қилиб юрибсан?
— Томоша қилиб юрибман.
— Ўлик ҳам томоша қилиб юрадими?
— Рост айтасизлар, мен хато қилибман,— деди Афанди ва яна гўр ичига кириб кетди.
Бир куни Афанди гўшт олиб келди. Хотини ундан сўради:
— Нима овқат қилай?
— Билмайман, бу қанақа овқатга яраса, ўшани қила бер!
Хотини гўштни қўлига олар экан суюниб:
— Қўй гўшти яхши нарса-да, ундан ҳамма нарсани пишириш мумкин,— деди.
— Ундай бўлса,— деди Афанди,— ҳамма нарсани пишира бер!