Афандини яхши кўрган ити ўлиб қолибди.
Қўшнилари афандини масхара қилиб, дарвозаси ёнидан ўтиб кетаётиб:
— Ҳа афанди, итингиз ўлиб хафа бўлмай ўтирибсизми? - дейишса, афанди:
— Киринглар! Дўстингиз ўтган жойлар, бироз хотирлаб кетасизлар, - деган экан.
Одамлар ниқоб тақишига қараганда оғиз-бурни жағида жойлашганга ўхшайди.
— Қўшнимиз нимага бунча бақирияпти?
— Тиши чиқяпти...
— Тиши? Ахир унинг ёши 60 дан ошганку?
— Танглай тиши... Кеча бехосдан ютиб юборибди...
Тан олишга мажбурман!
Хитойда чиққан нарса биринчи мартта бунча кўпга чидади.
Автомобилини бошқариб кетаётган ҳайдовчи ўзига-ўзи дермиш:
"Ҳаммамиз уйда ўтирганимизда кўчаларда машиналаримиз бемалол юрарди-я..."
— Циркга борамизми?
— Нима қиласан циркда? Ҳар куни янгиликларни ўқиб турсанг, шуни ўзи етарли!
Икки дугона суҳбатидан
— Босадигани учта бўлиши керак. Сенда эса кам экан. Ҳайдаб бўлмайди буни.
— Менда автомат.
— Қўрқитмоқчимисан?!
— Ёлғончи! Сен менга сўз бериб, сўзингда турмадинг!
— Хафа бўлма! Истасанг, яна сўз бераман.
Бемор истималаб касалохонага келибди. Уни кутиб олган ҳамшира сўрабди:
— Шиппак олиб келдингизми?
— Ҳа.
— Кийимларингизни олиб келдингизми?
— Ҳа.
— Кўрпа ва ёстиқларимиз қолмади. Олиб келдингизми?
— Ҳа.
— Мана бу рўйхатдаги дорилар ҳам қолмаган. Олиб келдингизми?
— Ҳа.
— Ёнингизда турган оқ халатли йигит ким?
— Ҳар эҳтимолга қарши врачни ҳам ўзим билан олиб келдим.
Ҳозир автоматида ўқи қолмаган аскарлар сўкиниб уришишни билади.