Машҳур расмлар кўргазмасига кириш учун чегирма эълон қилинибди.
Фақат кўзи ожизлиги тўғрисида гувоҳномани кўрсатиб кириш талаб қилинаётган экан.
Нефтни нархи тушиб бораётганига қарамай, бензинни нархи тушиб кетишидан сақланиб қолмоқдамиз.
Бугунги ишни эртага эмас, индинга қолдириш керак.
Шунда 2 кун мазза қилиб дам олса бўлади.
Агар сиз ёлғон гапирмасангиз-у, қизариб кетсангиз, демак гипертониксиз.
Агар ёлғон гапирсангиз ҳам қизармасангиз, демак депутатсиз.

— Электр энергияси учун тўлаган пулингиз тугаб, тўсатдан чироғингиз ўчиб қолса нима қиласиз?
— Қўшниларни уйига мўралайман. Кимда яна чироқ ўчди экан деб...

Келинига телефон қилган қайнона сўрабди:
— Ўғлим қалай? Яхши юрибдими?
Келини:
— Ҳа. Ҳар куни маст бўлиб ярим тунда уйга келадилар. Ишга бормаяптилар. Нотаниш аёллар телефон қилиб гаплашиб ўтиришади.
Қайнонаси:
— Хайрият! Касал бўлмаса бўлди!
— Нега балиқлар гапира олмайди Сардор?
— Сиз сув тагида гапира олармидингиз устоз?
— Сени шунчалар севаманки, исмингни уйимни ҳовлисига ёзиб қўйдим.
— Шунчалик севсанг, уйингни мени номимга ёздириб бер!
Қурилиш майдони. Тепадан пастдаги шеригига ғишт ташлаган ишчи уни чақиряпти:
— Қосим! Қосим!?
— ...
— Ташлаган ғиштимни ушлаб олдингми?
— ...
— Тепадан сенга ғишт ташладим. Ушлаб олдингми?
— ...
— Ушлаб олмаганга ўхшайди...!
Агар ўрмонда олдингиздан айиқ чиқиб қолса, бир четга ўтиб тиланчига ўхшаб туриб олинг. Айиқ ҳам аниқ сиз тарафга қарамай ўтиб кетади.