Милиция бўлинмасида ярим кечаси телефон жиринглаб қолибди. Навбатчи трубкани кўтариб:
— Милиция навбатчиси эшитади.
Нариги томондан ваҳимага тўла, қўрқувдан қалтираган овоз келибди:
—Тезда Толзор кўча 18-уйга наряд юборинглар. Уйда қора мушук юрибди. Важохати жуда ёмон.
— Бир мушукни деб милицияни безовта қилдингми лаьнати! Бу ишинг учун жавобгарликка тортиласан. Кимсан ўзинг?
— Тўтиман мен тўти! - дермиш трубкани у томонидан.
Бойиб кетиш учун 3 нарса зарур:
Ақл, истеъдод ва жуда кўп пул...!
Ўқитувчи:
— Абдулла, сенга савол! "Қават-қават тўни бор, чиройлигина юзи бор»?
Абдулла:
— Атиргул!
Ўқитувчи:
— Йўқ, бу - каром.
Абдулла:
— Майлими, энди ман топишмоқ берсам? У беш ҳарфдан иборат, бош ҳарфиям охиргисиям "Қ"…
Ўқитувчи:
— Вой, қулоқсиз бола! Нималар деяпсан!?
Абдулла:
— Устоз, тўғри жавоб - Қулоқ! Сиз топдингиз!!!
Сомса билан манти бир-бирини севиб қолибди. Лекин мантини чучварага узатиб юборишибди.
Бунга чидай олмаган сомса ўзини лағмонга осиб қўйибди.
— Амаки, авваллари ширин сут олиб келардингиз, нега олиб келмаяпсиз?
— Эшагим сут бермай қўйди, бачам...
Бир куни ўзбек билан рус суҳбатлашиб қолишибди:
— Айт-чи, 10та 100 грамм қанча булади? - сўрабди ўзбек.
— 1 литр бўлади, - дебди рус.
— Ана кўрдингми!? Ҳаммада 1 килограмм бўлади. Фақатгина сизларда 1 литр бўлади, - дермиш ўзбек.
Оғир бемор:
— Доктор, яна қанча яшайман? - деб сўрабди.
Доктор:
— Ҳавотир олманг! Узоқ йиллар яшайсиз, яқинларингиз хотирасида.
Ота ўғлига дебди:
— Бор, анави гадойга нон олиб чиқиб бер! ёш болаларим бор деб сўраяпти...
— Йўқ ада, унга нон бермайлик!
— Нега ўғлим?
— Кечаям шу гадой болаларини ўртага қўйиб тиланган эди. Нон олиб чиқсам, болаларига қолдирмай ҳаммасини ўзи еб қўйди.
Бир одам йўлда кетаётиб, жуда-ям исиб кетибди.
Дўконлардан бирига кирса, муздеккина экан. Бироз дам олиб турмоқчи бўлса, сотувчи келиб сўрабди:
— Келинг, нима оласиз?
Ҳалиги одам:
— Дам оламан, борми? – дермиш.
Бир америкалик ва афанди дўсти билан самолётга чиқиб, учишаётганида америкалик Iphone 7 ни деразадан отиб юборибди. Афанди:
— Нега ташлаб юбординг? - деса, америкалик:
— Бизларда бунақа телефонлар мингта, - дебди.
Шу пайт афанди ёнидаги шеригини деразадан ташлаб юборибди.
— Бу нима қилганинг? - дебди америкалик.
— Бу таксичи! Бизда бунақалардан мингта, - дермиш.