Азиз аёллар! Ёзги кўйлакларга ўтиш учун аста-секин тайёргарликни кўраверинг.
Парҳезингиз ёзилган қоғозчангизни қидириб топиб қўйинг. Нон ва ширинликларнинг зарари ҳақидаги мақолаларни ўқишни бошлайверинг.
Ахир қишки кийимларда ким ҳам қоматга қарабди дейсиз!?
Бир аёл бозордан тўти сотиб олиб, уйга келгач қафасдаги тўтига қараб:
— Хўш, ранг-баранг маҳлуқ! – деса, тўти унга:
— Сен ўзингни юзингга суртиб олган рангларинг меникидан кам эмас! – деган экан.
Икки дўст суҳбатлашиб ўтириб сўрабди:
— Нега қизлар китоб ўқишдан кўра, кўзгу олдида кўп вақтини ўтказишади?
— Чунки аҳмоқ йигитлар, кўзи ёмон кўрадиган йигитлардан кўра кўпроқ учрайди.
Агар бирор аёл кимсасиз оролга тушиб қолса-ю ёнида сумкаси ҳам бўлса, ишонаверинг у яшаб кета олади!
Ўқитувчи болаларни ҳайвонот боғига олиб борибди.
Болалар:
— Бу маймунми?
Ўқитувчи:
— Йўқ, бу кассир!
Узоқ вақт кўрмаган дугонамни учратиб қолдим.
— Қалайсан? Вой, намунча семириб кетдинг? – десам, дугонам:
— Ахир мен 2та фарзандли бўлдим, - деди. Шунда:
— Нима сен уларни еб қўйдингми? – деб юборибман.
Меҳмон мезбонга қараб дебди:
— Саҳийлигингизга тасанно! Ҳар сафар пиёламга чойни тўлдириб қуйяпсиз...
Мезбон бўлса:
— Ҳа, чойингизга шакар сола олмаслигингиз учун, - дермиш.
Эр хотинига:
— Костьюмимни тозаладингми?
Хотин:
— Ҳа, тозаладим.
Эр:
— Шимимни тозаладингми?
Хотин:
— Ҳа, тозаладим.
Эр:
— Оёқ кийимимни-чи?
Хотин:
— Ахир уни чўнтаги йўқ-ку?!
Стоматолог врач вафот этибди. Ҳамкасб дўстлари унинг қабри устига катта тиш ҳайкалини қўйишибди. Врачлардан бири кулар эмиш.
— Нега куляпсан? – дейишса, врач:
— Мен ўлсам, қабрим устига нима қўйишар экан? - дермиш.
Бир куни икки рус ва ўзимизнинг афанди Ялтада учрашиб қолишибди. Афанди руслардан қайси шаҳардан эканлигини сўрабди.
Руслардан бири:
— Андрей Москвич! – дебди.
Икинчиси:
— Владимир Запорожец, - дебди.
Шунда зийрак афанди:
— Насриддин Нексия, - деган экан.