Ёш келин эридан сўрабди:
— Ростини айтинг, сиз менгача бирортасига қараганмисиз?
Куёв:
— Ҳа, жуда кўпига қараганман.
Келин:
— Ғамхўрлик ҳам қилганмисиз уларга?
— Ҳа! Ҳаммасига!
— Ким экан улар???
— Қўйларга-де...!
Ҳеч қачон таслим бўлма! Охиригача шарманда бўл...!
Қамоқда ўтирган маҳбус хотинидан хат олди. Ўқиб чиққач, камерадошлари ундан сўрашди:
— Хотининг нима деб ёзибди?
— Э, ўғлим яна бешинчи синфда қоладиган бўпти… Оиламизни росса шарманда қилди ярамас.
Самолётда ҳайвонлар учиб кетаётишган экан. Шер ҳаммасини йиғиб дебди:
— Ким салонда сигарет чекса, самолётдан ташлаб юбораман.
Бир пайт оқ қуш чекиб ўтирган экан. Ёнига қуён келиб:
— Нимага сигарет чекяпсан? Шер кўриб қолса, самолётдан ташлаб юборади, - деса, оқ қуш:
— Қўрқма! Чекавер! Ҳеч нарса қилмайди, - дебди.
Иккаласи чекиб ўтирса, шер келиб қолиб, самолётдан отиб юборибди.
Оқ қуш қуёнга қараб:
— Учишни биласанми? – дебди.
— Йўқ... – дебди пастга тушаётган қуён.
— Учишни билмасанг, нима қилардинг чекиб?! – деб учиб кетган экан.
“Бонусли сомса” деб ёзилган сомсахонага кирган хўранда, сотувчидан сўради:
— Қандай қилиб “бонусли сомса” есам бўлади?
Сотувчи:
— Гўштли сомса деганидан истаганингизча сотиб олиб, еб кўрасиз. Агар бирорта сомсани ичидан гўшт чиқиб қолса, бонусга яна битта шунақа сомса берамиз, - дермиш.
Бир куни эр-хотин жанжаллашиб қолишибди. Хотинини жаҳли чиқиб эрига:
— Сизга теккандан кўра шайтонга текканим яхши эди, - деса, эри қараб туриб:
— Буни иложи йўқ, яқин қариндошларнинг никоҳ қуриши ман этилади, - дебди.
Хотини ота-онасини уйидан хомуш қайтиб келиб, эрини ёнига ўтириб унга дебди:
— Отамни бизнеси мувафаққиятсизликка учради. Энди умуман пулсиз қолдилар...
Эри бу гапни эшитиб, жиғибийрон бўла бошлабди:
— Билардим, отанг бизни ажратиш йўлини барибир топишларига ишончим комил эди...!
Мутахасисиларнинг фикрича ҳозирги замонда аёлларга эмас, эркакларга ҳайкал қўйиш керак.
Чунки аёлларнинг ҳайкали ҳар битта дорихонанинг тепасида бор!
Хотин эрига деди:
— Азизим, сизни телефонингиздан дугонамга қўнғироқ қилиб олсам майлими? Ўзимникида пул қолмабди.
Эри:
— Майли, қилавер!
Хотини дугонасини рақамини терса, гўшакни у томонидан жавоб келибди:
— Алло, бормисиз жоним...
Ишхонага юзлари тирналган эркак кириб келибди. Бу аҳволни кўрган дўсти ундан:
— Нима бўлди? - деб сўраса,
— Хотиним! - дебди.
— Хотининг онасиники кетган деб ўйлагандим?!
— Мен ҳам шунақа деб ўйлагандим...