Қиш, изғирин совуқ экан. Кўчада иккита эшак кетаётса, ёнидан калта юбка кийган бир қиз ўтиб кетибди.
Шунда биринчи эшшак иккинчисига қараб:
— Қара, биздан ҳам териси қалин жониворлар бор экан-а? - дермиш.
Бир куни жиннихона бошлиғи жинниларни синаш учун ҳаммасига бўш ликопча бериб:
— Овқатингларни еб олинглар, - дебди.
Ҳамма жиннилар липопчани тақиллатиб овқатланаётган ҳаракат қилаверишибди.
Фақат биттаси емасдан ўтирса, бошлиғи:
— Нега овқатингни емадинг? - деса, жинни:
— Булар жинни-да, иссиқ овқатни ейишяпти. Мен совиса ейман, - дермиш.
Эр-хотин ва қизи овқатланаётган экан, онаси қизига:
— Қизим сенга нима бўлди? Жуда хомушсан, овқатингни егин, - деса, эри хотинига:
— Шуниям билмайсанми? Қизингни эрга бериш керак, - дебди. Ойиси яна қизига:
— Ол қизим, овқтингни егин, касал бўлиб қоласан ахир, - деса, эри яна хотинига:
— Бунингни дарди маълум, эрга бериш керак! - дебди.
Онаси яна қизига:
— Қизим ҳозир овқатинг совуб қолади, - деса, қизи:
— Уф-ф-ф ойи, бирпас жим туринг! Дадам гапирсинлар! - дермиш.
Қулоғи эшитмай қолган отахон врач қабулига келиб учраган экан. Врач унга нўхатдай келадиган Японияда ишлаб чиқарилган аппаратни чолнинг қулоғига ўрнатиб берибди. Орада бир ой ўтиб, врач чолдан хабар олиш учун қўнғироқ қилибди:
— Отахон, аппарат яхши ишлаяптими? Оила аъзоларингиз нима фикрда? - деса, чол кулиб:
— Ҳаммаси яхши. Уйдагилар эшита бошлаганимни билгани йўқ. Лекин бир ой ичида васиятномамни уч мартта ўзгартирдим..., - дермиш.
Йигит севган қизига:
— Мен сени севаман!
— Бу гапингизни яна кимларга айтгансиз?
— Ҳаммага.
— Ҳаммага?!
— Сени севишимни ҳаммага айтганман-да!
11:00 — бошим оғриб кетяпти...
23:00 — ўзимни жуда тетик ҳис қиляпман.
Икки улфат кўл бўйида гаплашиб ўтиришса, Хаммер машинасида бир бой келиб дебди:
— Йигитлар, кўлни қаери саёз? Машинамда нариги қирғоққа ўтиб кетмоқчиман.
— Мана бу еридан ўтсангиз бўлади, - деб жавоб беришибди.
Бой Хаммерида кўлга қараб ҳайдабди-ю, шу заҳоти чўкиб кетибди. Бир амаллаб сузиб чиққан бой:
— Саёз дегандиларинг-ку!? - деса, улфатлар ҳайрон бўлиб:
— Ҳозиргина шу ердан бир тўда ўрдаклар ўтиб кетишганди-да..., - дермиш.
Ёш бола дўконга кириб:
— Асал беринг, - деб сотувчига идишини узатибди.
Сотувчи идишни асалга тўлдиргач, болакай унга:
— Пулини адам кечқурун бериб кетадилар, - дебди. Жаҳли чиққан сотувчи, — Йўқ, - дебди-ю, асални қайта тўкиб олибди.
Дўкондан чиққан болакай қўлидаги идиш ичига қараб:
— Адам рост гапирган эканлар. Бу ерда иккита нонга суртса етадиган асал чиқади, - дермиш хурсанд бўлиб.
Майхонада ароқ ичиб, кайфиятсиз ўтирган киши ёнига бир одам келиб:
— Нима бўлди оғайни? - дебди.
— Хотиним билан урушиб қолдим. Мен билан ўн кун гаплашмас экан...- деса, бояги одам:
— Аҳволинг чатоқ экан-ку! - дебди.
У киши яна ароқдан ичиб:
— Гапирма! Бугун охирги кун, - дермиш.
Бир бемор дорихонага кириб:
— Илтимос, йўталга қарши самарали дори берсангиз?
Сотувчи беморга ични сурувчи дори берибди.
Бемор:
— Мен йўталяпман, қабзият бўлганим йўқ!
Дорихоначи:
Шу доридан ичиб юрсангиз, йўталишга ҳам қўрқиб қоласиз...!