Бир йигит 17 ёшида уйланибди. У 25га кирганда боласи 7 ёшга кирибди.
Кунлардан бирида боласини мактабдан олиб қайтаётса, йўлни нариги тарафида 3 та кетворган қиз келаётганмиш. Шунда у боласига қараб:
— Ўғлим, мен ҳозир анави қизларни олдига борганимда дадамас, ака деб чақиргин, хўп-ми? Яна ёмон тушунмагин, - деса.
Боласи:
— Хўп, дада сиз ҳижолат бўлманг, ўзи ҳар кун кўчада ойимни опа деб ўрганиб кетдим, - дермиш.
Судья судланувчига:
— Нега ўзингизга ҳимоячи олмадингиз?!
Судланувчи:
— Жаноб судья қайси адвокатга мурожаат этмай, жиноят ишида айтилган ўша беш миллион долларни хақиқатдан олмаганимни эшитишлари билан менга ҳимоячи бўлишни рад этишяпти.
Замонимиз ёшлари ҳозирда Ромео ва Жульетта, Тохир ва Зухра бўламиз деб ота-она бўлиб қолишяпти.
Бир киши саҳрода кетаётган экан. Суви қолмасдан, тинкаси қуриб, ўлар ҳолатга келганида узоқдан «300 метрдан кейин СУВ!», деган ёзувли стрелкани кўрибди.
Бир амаллаб ўша тарафга йўл олибди. Кейинроқ «200 метрдан кейин СУВ!!!», деган стрелкани кўрибди. Охирги кучини тўплаб кейинги стрелкагача етиб олибди.
Охирги Стрелкага «100 метрдан кейин сув», деган ёзув бўлиб стрелка ер томонга(пастга) қаратиб қўйилган экан.
Бир киши ўрмонда адашиб қолибди ва бақира бошлабди. Бир пайт елкасига кимдир қўлини қўйибди. Қараса айиқ!
— Нимага бақиряпсан, одам?
— Кимдир эшитадими дедим.
— Мана, мен эшитдим. Бундан сенга фойда бўлдими?
— Эшмат пешонангдаги шиш қайердан пайдо бўлди?
— Анави девордаги қозиқни кўряпсанми?
— Кўряпман.
— Мен эса кўрмадим.
Хотин эрига:
— Адажониси, эсиздами кўча бошидаги чинор, ўша чинор тагида танишиб бир-биримизга кўнгил қўйгандик, мана турмуш ҳам қурдик.
— Эсиздами ўзи а?
Эр:
— Ҳа, эсимда. Нимага уни эслаб қолдинг?
Хотин:
— Ўша чинорни яшин уриб, ёниб кетибди.
Эр:
— Унга бу ҳам кам...
Баъзи бир семиз қизлар озиш учун диета тутиб, турли ҳил ўтлар ва кўкатларни ейишади.
Агар ўт еб озиш мумкин бўлганда эди, сигирлар модель бўларди...
Афандининг бир савдогар ошнаси унинг тилла узугига суқланиб юрар эди.
— Афанди,— деди у бир куни — мен сизни тез-тез кўриб турмасам соғиниб қоламан. Узоқ сафарга кетяпман, қўлингиздаги узугингизни берсангиз, тақиб олсам, қачон узукни кўрсам, сизни кўргандек бўлиб юраман.
Афанди узукни беришга кўзи қиймай, жавоб берди:
— Жон биродар, мен ҳам сизни тез-тез кўрмасам туролмайман, қўйинг, узук менда турсин, қачон узукка кўзим тушса: «Дўстим тилаганда бермаган эдим» деб сизни эслаб юраман.
Йигит кутубхонага келиб кутубхоначи аёлдан сўрабди:
— Менга аёлни қадрлаш деган китоб керак эди, шуни топиб берсез..
— Фантастика китоблари чап тарафда...