Кўчада қизалоқ йиғлаб турса, ёнига бир одам келиб:
— Кап-катта қиз экансан. Нега йиғлаяпсан?
Қизалоқ:
— Нима ишингиз бор. Йўқолинг бу ердан! - дебди.
Ҳалиги одам яна:
— Кичкина бўла туриб, бунақа ёмон сўзларни қаердан биласан?
Қизалоқ:
— Тушунмадим. Бир кап-катта дейсиз, бир кичкина дейсиз...?!
Нафақага чиқган иккита чол истироҳат боғидаги ўриндиқда ўтиришса, ёнларидан чиройли қиз ўтиб кетибди. Бири иккинчисига қараб:
— Қара анави қизни. Ҳозир йигирма ёшли йигит бўлсам танишардим, - деса, иккинчиси:
— Эсингни еганмисан, яна йигирма йил ишламоқчимисан? - дермиш.
— Ойижон, автобусда бир аёлга жой бераётган эдим, у менга конфет узатди.
— Сен-чи, нима қилдинг?
— Конфетни олиб, яна ўрнимга ўтириб олдим.
— Нега?
— Бошқасидан ҳам конфет олишим керак-ку!
Қари чол-кампир радиоприёмник сотиб олишибди. Электрга улаб, қараб туришса, ишламабди. Бироздан сўнг тутун чиқишни бошлабди.
— Гапирмаяпти-ку?! - дебди чол.
— Ҳозир чекиб олсин, кейин гапирар, - дермиш кампир.
Ҳайдовчилар йўлда бирор хавф бўлса, автомобиль чироқларини ёқиб-ўчириб бошқа ҳайдовчиларни огоҳлантиришади. Йўлларимизда энг кўп учрайдиган хавфни билишади. ДАН ходимини кўриб қолишса...
Бир одам Россияга борибди. Қараса болакайлар русча гаплашиб, ўйнаб юришган экан. Бояги одам қараб туриб:
— Кичкина бўлса-ям, рус тилини билишади-я, - дермиш.
"Биз ёшларни олифтагарчиликлари орқасидан миллиардлар ишлаб оляпмиз!"
Apple ва Samsung компаниялари.
— Кеча кайфинг ошиб қолди, ўртоқ...
— Ҳа, нималар деб бақирдим ўзи? Эслай олмаяпман!
— "Ташқарига чиқмоқчиман, менга эшикни олиб келинг!" деб официантга росса ўдағайладинг...
Бир қўли йўқ ногирон тушкунликдан йиғлаб ўтирган экан, нарирокда иккала қўлидан ҳам маҳрум бўлган бир одам тинмай рақсга тушаётган эмиш. Бир қўллик ногирон яқинроқ келиб, сўрабди:
— Менинг бир қўлим йўқлигидан худога нолиб ўтирсам-у, сен иккала қўлинг бўлмаса ҳам ҳадеб рақсга тушасан?
Икки қўли йўқ дебди:
— Кўп гапирмасдан елкамни қашиб қўйсанг-чи...?! Боядан бери қийналиб кетдим...
Эрта тонгда уйига қайтган эрига эшик очган хотини:
— Ҳа, нега келдингиз? - дебди.
Эри бўлса ўзини йўқотиб:
— Нонушта қилгани..., - дермиш.