Боши қотган бир эркак дўстига:
— Бугун хотинимни туғилган куни. Нима совға қилсам экан? - дебди.
Дўсти:
— Уйга маст ҳолатда бормасанг бўлди. Совға - шу!
Эркак ўйланиб туриб:
— Тўғри, хотинимни юбилейи ҳар ҳолда...!
Чойхонада ошхўрлик қилиб ўтирган Афандига бир таниши дебди:
— Уйингизга ўт кетди, тез боринг!!!
— Э, йўқ! Биз хотиним билан ишларни бўлишиб олганмиз. Мен пул топиб бораман. Хотиним уйдаги ишларга қарайди. Бор ўзига айт!
Биринчи синф ўқувчисига онаси дарс қилдиряпти:
— Сенда тўртта олма бор эди. Иккитасини единг. Нечта қолади?
— Иккита олма ва иккита олманинг пўчоғи, ойижон...!
Йирик банкда иш қизғин кетмоқда. Бир пайт ниқобли одамлар, қуроллари билан банк эшигидан бақириб кириб келишибди:
— Ётинглар, қимирламанглар, ҳеч нарсага қўл теккизманг!!! Бу босқинчилик!
Шунда банк раиси бошини кўтариб мамнун овозда:
— Худога шукур-ей, мен солиқ қўмитасидагилар деб ўйлабман-а! – дермиш.
Диванда футбол кўриб ётган отасига ўғли дебди:
— Адажон, ширин чой ичаман...
Отаси айёрлик ишлатмоқчи бўлиб:
— Мен ҳам ичаман... Кел, мен сенга тайёрлайман, сен эса менга, - дебди.
Ўғли ширин чой кўтариб келиб:
— Адажон, мана чойингиз! Меники қани? - деса, отаси:
— Ичгим келмай қолди, шуни ўзинг ичавер!!! - дермиш.
Генерал тимсоҳ этик кийишни истаб қолибди. Қўмондон илтимоси, унинг буйруғидан ҳам қатъий эканлигини билган штаб бошлиғи махсус роталардан бирини Нил дарёсининг соҳилига десант сифатида ташлашни буюрибди.
Кун, ҳафта, ой ўтибди-ки, ротадан хабар йўқ.
Ниҳоят, генералнинг ўзи дарёнинг десант ташланган жойидан қалқиб чиқибди. Қараса соҳил тимсоҳ ўлигига тўлиб-тошган. Шу фурсатда сув юзасида навбатдаги тимсоҳнинг боши кўринибди. Десантчилардан бири қўлидаги дубулғаси билан тимсоҳнинг бошига қаттиқ зарб бериб, танасини қирғоққа олиб чиқибди.
— Ўртоқ капитан! - қичқирибди гуруҳ командири, - Буниси ҳам этиксиз!
— Ҳой, нодонлар, неча маротаба айтиш керак сизларга, секинроқ уринглар, деб!? Бунақа зарбадан оёғидаги этиги учиб чиқиб кетяпти-ку!
Бир ароқхўрнинг ичгиси келиб кўчага чиқибди. Ҳамма дўконлар берк экан. Нима қилишини билмай турса, нотаниш кампир унга қараб имлабди.
Яқинроқ борса, кампир унга бир шиша ароқ кўрсатибди:
— O-xo, бувижон, ароқ неча пул?
— Уч минг беш юз сўм. Агар яна ичгинг келса, манави рақамга телефон қил!
Пиёниста ароқни уйига олиб келиб ичиб кўрса, оддий сув!
Роса жаҳли чиқиб, кампир берган рақамга қўнғирок қилибди.
У ёкдан овоз эшитилибди:
— Шаҳар сув оқова тармоғи эшитади...
Иккита бит барга кириб роса ичишибди. Кайф бўлиб қолишгач, кўчага чиқишиб, бекатни олдида тўхташибди. Шунда бири шеригидан сўрабди:
— Нима қиламиз? Пиёда кетаверамизми ёки итни кутамизми?
Овчилар гуруҳи ёш йигитни ишга олишибди.
— Қаерни битиргансан? Милтиқдан отишни биласанми? - сўрашибди ундан овчилар.
— Вестминстерни битирганман! Милтиқдан отишни биламан, - дебди ёш йигит.
— Бугун айиқ овлашга борамиз. Ёдингда бўлсан, айиқни кўришинг билан штаб томонга қочасан. Айиқ сени қувлайди. Штабга етиб келганда ўқ узасан! - дебди овчилар бошлиғи.
— Хўп, - дебди йигит.
Ов бошланибди. Айиқни кўрган йигит қоча бошлабди. Айиқ уни қувлабди. Лекин югуравериб чарчаган йигит айиқ томонга ўгирилиб, шартта уни отиб ташлабди.
Буни кўрган овчилар бошлиғи:
— Ақлли экансан! Нишонга ҳам яхши оларкансан! Лекин югуришинг ёмон! Энди штабгача айиқни ўзинг судраб кетишингга тўғри келади! - деган экан.
Йигит қизга смс ёзаяпти:
— Шалом шевгилим! Яхшимисан?
Қиз ҳайрон бўлиб:
— Жоним, нега "с" ҳарфини ўрнига "ш" ҳарфини ёзаяпсиз?
— Оғзимда носим бор-да, ашалим!