Бир йигит фолбинни ёнига бориб сўрабди:
— Мен шу кунгача жуда кўп қизлар билан “юрдим”. Уларни саноғи йўқ. Кўнгилҳушлик қилиб, ҳамма ёмонликларни қилиб бўлдим. Энди бўлса ҳамма гуноҳларимни тан олиб, тавба қилдим. Айтинг-чи, мен қандай қизга уйланаман энди?
Фолбин йигитга қараб туриб:
— Сиз ҳудди ўзингизга ўхшаган, тавба қилган қизга уйланасиз, - деган экан.
— Бўлди, хотиним билан ажрашаман!
— Нега? Нима бўлди?
— Туни билан клубма-клуб изғиб юрадиган хотинни менга кераги йўқ!
— Кечаси клубларда нима қилади хотининг?
— Мени қидиради-да...!
Илон ўйнатувчининг ёнига бир киши келиб сўрабди:
— Дунёдаги энг заҳарли илон билан ҳам гаплаша оласизми?
— Албатта, - дебди илон устаси. Кейин аёлига телефон қилиб дебди:
— Онаси келгунимча ош дамлаб қўй, - дебди-да, ҳалиги кишига қараб, - кўрдингми, гаплашдим, - дебди.
Бир бола ўртоғидан уй вазифаларини кўчирганини ўқитувчи билиб қолиб:
— Нимага сен ўртоғингдан кўчирдинг?! У ўзини томдан ташаса, сен ҳам ташлайсанми?! деса,
— Йўқ устоз! Ўлай агар "Синий кит" ўйнамаганман, - деган экан.
Икки дугона суҳбатидан:
— Э дугонажон, анчадан бери тобим йўқ. Жуда мазам қочяпти. Ўтиб кетармикан-а?
— Ҳавотир олма, ўтиб кетади. Ўтган йили ён қўшним ҳудди шунақа бўлиб юрганди. Раҳматли, ўтиб кетди...
Офисда ўтирган котибага бошлиқ ичкари хонадан бақирибди:
— Диля, қоғоз олиб киринг, тез!
Шошиб қолган котиба:
— А4 данми, А3 данми?
Бошлиқ
— Elma дан олиб киринг! Ҳожатхонадаман!
Афанди хотини билан кетаётса, бир йигит чиройли қизни қўлини қаттиқ ушлаб олиб шеър ўқиб бераётган экан.
Афанди:
— Ҳой йигит, нима қиляпсан? Қўйиб юбор қизни қўлини! - деса, йигит:
— Машқ қиляпман. Уйлансам, хотинимни кўнглини олиш осон бўлсин деяпман.
Афандини хотини эрига қараб:
— Уйланмасдан аввал қўлингиз синганмиди?! - дермуш.
Ўқитувчи савол берди:
— Қўлсиз, оёқсиз эшик очар бу нима Ахмат?
— Бу мени дадам!
— Ўтир хазилкаш бу нима деганинг!?
— Устоз тўғри-ку, дадам ичиб келган кунлари қўл оёқларини ишлатмай, боши билан эшикни суриб кирадида уйга...
Қулоқлари кар бўлган хирург наркоздан умуман фойдаланмас экан.
Бир куни автоҳалокатга учраган ҳайдовчини шифохонага олиб келишибди. Врач кўриб:
— Зудлик билан операцияга тайёрланглар! - дебди.
Операция бошланибди. Врач ҳайдовчининг миясини олиб, ҳамширага берибди-да:
— Ушлаб туринг, ҳозир қайтариб берасиз, - дебди.
Ҳамшира ҳайдовчининг миясини деразага қўйган экан, ташқарида юрган мушук тортиб олиб кетиб қолибди.
Операция сўнгида врач мияни сўраса, ҳамшира мушукни гапириб берибди.
Шунда врач дебди:
— Майли бошини шундоқ ўзини ёпиб қўяверинглар. Автомат коробка ҳайдаб юраверади...!