Бир ёш чўпон ўртоғига қараб дебди:
— Агар нечта қўйим борлигини айтсанг, иккаласини ҳам сенга бераман.
Йигит отасини машинасини ҳайдаб кетяпти:
— Қалай ада, машина ҳайдашни ўрганибманми?
— Йўл четида турганчиройли қизни кўрдингми?
— Йўқ, кўрмадим.
— Унда ҳали ўрганмабсан!
Бозорига 3 та қиз кириб, сабзи олмоқчи бўлишибди.
Биринчи қиз сотувчига:
— Менга узун-узун сабзингиздан беринг.
Икинчиси:
— Менга семиз-семиз сабзингиздан беринг.
Сотувчи учинчи қизга қараб:
— Сизга қанақасидан?
Учинчи қиз:
— Менга фарқи йўқ! Қанақасидан бўлсаям, мен овқатга ишлатаман.
Сотувчи:
— Бу қизларчи?
— Ҳа, ... бу иккаласи сабзидан ниқоб тайёрлаб юзига суртмоқчи.
— Акмалжон, даданг ким бўлиб ишлайди?
— Мени дадам сеҳргар.
— Қанақасига?
— Ойлик маошлари 1 миллион бўлса ҳам ҳар ой 5 миллионлик ҳаражат қиладилар. Қолган пулни қаердан оладилар билмайман...
— Эълон ёзиб қўйинг! Пайшанба куни ота-оналар мажлиси!
— Пайшанба ёзиладими? Пайшамба ёзиладими?
— Жума деб ёзақолинг! Фақат бир кун олдин келиш шарт!
Бир аёлнинг эри ҳар куни маст бўлиб уйига келар экан.
Ниҳоят хотинини сабри тугаб эрига дебди:
— Дадаси, агар эртага ичишни ташласангиз, боқиб турган қўчқоримизни оёғингиз остига сўяман, - дебди.
Эртаси куни эри ҳар кунгидан баттар ичиб, маст бўлиб келибди ва тўғри қўйхонага бориб, қўчкорга қараб дебди:
— Қўрқма! Сен сўйилмайдиган бўлдинг! Токи мен тирик эканман, ҳали кўп яшайсан!
Бир йигит дўстига дебди:
— Сенга бир гап айтайми? Негадир охирги пайтларда ҳаёлинг паришон бўлиб қолгансан, - деса, дўсти:
— Нима гап айтмоқчи эдинг? – дермиш.
Қарға осмонда учиб кетаётган реактив самолётга қараб туриб ёнида бирга учаётган қарғадан сўрабди:
— Қизиқ, анави қушча қандай қилиб бундай тез уча оларкан-а?
— Сенинг ҳам думингга ўт қўйишса, қандай учишингни кўрардик, - дебди ёнидаги қарға.
Қиз болани уйига совчилар келиб-кетибди.
Онаси:
— Нимаси ёқмади? Туппа-тузук йигит-ку!
Қиз:
— Ёқмади! Сариқ-машак! Сочини қаранг, сап-сариқ!
Қўшни хонада қизини гапини эшитиб ўтирган адаси:
— Тегавер, зарари йўқ! Сен билан 1 йил яшаса, сочи оппоқ бўлади-ку!
Ҳурматли эркаклар! Агар сиз дарёни ёнгинасида яшангиз ҳам, хотинингиз албатта Туркия денгизларида чўмилгиси келаверади...