Овчилар бир-бирига ўлжасини мақтана бошлашибди:
— Катта айиқ овладим, - дебди ёш овчи.
— Қандай овладинг? - сўрабди овчилар ундан.
— Биринчи ўқни отдим, тегмади. Иккинчи ўқни отдим, яна тегмади. Учинчи ўқни ҳам отдим. У ҳам тегмади, - дебди.
— Унда қандай қилиб айиқни ўлдирдинг? - дейишса, ёш овчи:
— Айиқ кулавериб ўзи ўлиб қолди, - дермиш.
Карантиндан олдин лабимни ботекс қилдирган эдим.
Бу маскани дастидан лабимни ҳам беркитиб юрибман!
Ҳарбий хизматга келган аскарлардан командир сўради:
— Мана, бугун сизлар учун ҳарбий хизматдаги биринчи кун. Сизларни ҳар хил ишларга тақсимлаймиз.
Ораларингда бирон нима пиширишни биладиганлар борми?
— Мен.
— Қаерда ишлагансан?
— Заводда.
— Нима пиширгансан?
— Асфалт.
Машина йўлида одамлар тўпланиб туришса, ўтиб кетаётган кампир:
— Нима бўлди? - деб сўрабди.
Шу ерда турган одам:
— Бир талабани машина уриб кетибди, - дебди.
Кампир хотиржам туриб дебди:
— Ҳайрият-ей! Мен одамни уриб кетибдими дебман...

— Ойи, бугун адам зинадан йиқилиб тушиб ёмон сўзларни айтди.
— Нима деди? Ёмон сўзларни айтмасдан гапириб берақол.
— Унда индамадилар.

Япониянинг Тойота компанияси директори билан Асака машина заводи директори учрашиб қолибди.
Тойота директоридан ўзбек директори сўрабди:
— Сизларни заводингизда нечта инженер ишлайди?
— 7 нафар, - дебди япон.
— Сизларда-чи? - деб сўрабди у ҳам.
Асакалик акахон ичида:
"Ҳозир менда 80 та инженер ишлашини айтсам, ғалати бўлмасинмикин?!" - деб, 6 та ишлайди, - деб қўяқолибди.
Эртаси куни Тойота директорини кўрса, кўзлари қизариб кетган эмиш.
Асака заводини раҳбари:
— Сизга нима бўлди? - деб сўраса, япон:
— Кечаси билан ухламай ўйлаб чиқдим. 7-инженерим нима иш қиляпти экан деб, - дермиш.
Уйда ўтирган пайтим уйда "Кел, шу ўтиришимда эсда қоларли бир иш қилай!" дедим-да, уйда ўтириш бўйича рекорд ўрнатдим.
Тасаввур қиляпсизми? Агар ҳозир умумхалқ ҳашари эълон қилинса, нечи минглаб одамлар кўчага отилиб чиқишади?!
Карантин даврида инсонлар китоб ўқиш, спорт билан шуғулланиш ва ўз устида ишлаши учун вақтлари йўқлиги бор-йўғи уларнинг бир баҳонаси эканини исботлаб берди.

Карлсон бўлдик гўё:
Тўртта девор тикланган.
Паррак айланар, аммо -
Учиш жойи чекланган...