Дўстим сени хотининг ҳам ёқтирган ишларинга қаршилик қиладими?
— Йўқ, қайта хурсанд бўлади!
— Ҳа нима иш қиласан?
— Овқат қиламан, сигир соғаман, чой дамлайман.
Подшо эрталаб овга борар эди, рўпарасидан Афанди чиқиб қолди. Афандининг кўриниши анча ҳунук бўлганидан, подшо ходимларига буюрди:
— Овнинг бошидан шундай бадбашара одам учради, бугун ов юришмайди, олиб бор зиндонга сол буни, ҳали овдан қайтганда гаплашаман бу билан!
Олиб бориб Афандини зиндонга ташладилар. Аммо шу куни подшонинг ови жуда яхши юришди. подшо овдан қайтгач, Афандини чақиртириб деди:
— Агар бугун овим юришмаганда, сени ўлдирар эдим, бахтинг бор экан.
— Бир савол сўрасам майлими?—деди Афанди.
— Сўра!
— «Бахтсизлик келтиради, овим юришмайди» деб мени эрталаб қаматдингиз, аксинча, овингиз юришиб кетди. Мен ҳам бола-чақамнинг шу бугунги тирикчилиги учун бир парча нон топгани чиққан эдим, кечгача зиндонда ётиб, тирикчиликдан қолдим, бола-чақамнинг ҳоли нима кечганини билмайман. Қани, айтинг-чи, иккаламиздан қайси биримиз бахтсизлик келтирар эканмиз?
Ўрмонда шер ўғлини уйлантирибди. Ҳамма ҳайвонларни тўйга айтибди, фақат қуённи этмабди: қуён алкаш бўлса, кеса барибир тўйни файзини бузади кеганидан фойда йўқ деб, қуёни айтмабди. Тўйида ҳамма ҳайвонлар ўйнаётган экан қуён бостириб кириб:
— Ҳой, шер сен мени тўйинга чақирмадинг-а ҳозир разбор қиламиз, деса
Шер тулкига:
— Бор чиқиб ҳал қивор, дебди.
Тулки кўчага чиқиб кетибди. Тарс-турс бўлиб бир оздан кегин қуён қайтиб кирибди:
— Шуми зўринг? Яна борми, дебди.
Шер тўнғизга ишора қилибди. Тўнғиз ҳам чиқиши билан тарс-турс бўлиб яна қуён қайтиб кирибди:
— Яна зўринг борми, деса
Шер бўрига қараб:
— Бор ҳал кивор, дебди.
Бўри кўчага чиқиб кетибди, яна тарс-турс бўлиб, бўри қайтиб кирибди. Ҳамма жойи қон, оёғида зурга турармуш. Шер нима бўлди, деса.
Бўри зўрға бошини кўтариб:
— Аҳмоқ айиқни ҳам айтмапсан-ку, дермиш

Ходимлар бўлими бошлиғига корхона раҳбари дебди:
— Корхонамга бир ҳисобчи керак.
Ходимлар бўлими бошлиғи:
— Ҳисобчига қандай талаблар қўйилади? - деса, раҳбар:
— Битта талаб! Мен у билан тинч ухлашим керак! - дебди.

Шифохонага келган беморга шифокор дебди:
— Уч маҳал ичсангиз "отдек" бўлиб кетасиз...
Бемор:
— Майли. Лекин дорини номини айтмадингиз-ку?! - деса, шифокор:
— Дорини нима алоқаси бор бу ерда?! - деган экан.
Уй телефонига қўнғироқ бўлибди. Гўшакни ўғли кўтарибди:
— Алло, ким бу?
— Мен адангман. Қаердасан?
— Бувим айтдилар, ёмғир ёғиб, кунлар совиб кетаркан...
— Бувинг кўп телевизор кўрадиларми?
— Йўқ...
— Унда қаердан билдилар?
— Тиззалари оғришидан!
Айтишларича, бадавлат инсонлар саҳар туришар экан.
Хотинимни мендан беркитган бойликлари қаерда экан-а?!
— Хотин, машинамни калитларини топгандим.
— Ҳа, йўқотиб яна топган эдингиз.
— Кўрмадингми, қаерга қўйдим?!
Бир одам дарё бўйида ити билан балиқ тутиб ўтирган экан, шу пайт сувдан сигир чиқиб:
— Сигаретни туташтириб олсам бўладими? - деб сигаретини туташтириб шўнғиб кетибди.
У одам ҳайрон бўлиб итига қарабди. Ити унга термулиб, кўзларини пилдиратиб:
— Нима менга қарайсиз?! Ўзим ҳайрон қолдим, - дермиш.