Эр ҳар куни ишдан келиб хотинига:
— Чой дамла, бор, — деркан.
Бир кун хотинининг жаҳли чиқиб:
— Ҳар кун шу аҳвол. Бор чой дамла, овқатинг тайёрми, - дейсиз. Қачон биз ҳам маданиятли инсонларга ўхшаб адабиёт, мусиқа ҳақида гаплашамиз, — дебди.
Бу гап эрини ўйга солибди. Эртасига эри ишдан келиб хотинига:
— Жоним "Отелло"ни ўқиганмисан?
— Йўқ.
— Охунжон Мадалиевни қўшиқларини эшитганмисан?
— Ким у?
— Муҳаммад Юсуфни бирорта шеърини ёдлаганмисан?
— Йўқ, ёдламаганман.
— Чайковскийни бирор бир симфониясини эшитганмисан?
— Йўқ, эшитмаганман.
— Тур, унда чой дамла...
Хотин эрига нолибди:
— Билганимда, сизгамас, шайтонга турмушга чиқардим!
Эри:
— Ака-сингиллар турмуш қуришмайди, - дермиш.
Америкалик турист ўзбек билан Самарқандни айланиб юриб:
— Бу ерларда бинолар паст экан, масалан манабу бино бизда бўлганида 10 баробар баланд бўларди, - дебди бир бинони кўрсатиб.
Ўзбек:
— Ҳа, албатта ахир бу жиннихонаку, - дермиш.
Бир қиз уйига дугонасини меҳмонга олиб келибди. Дугонаси ҳаммомга киришга ижозат сўрабди ва ҳаммомга кирибди.
Ҳаммомдан чиқиб:
— Ҳаммомда икки хил сочиқ бор экан. Бирида "К", иккинчисида "Б" белгилари бор экан. Мен "К" белгиси борига артиндим. Ахир "К" — Катталар учун, "Б" — Болалар учун, тўғрими?, — дебди.
Шунда қиз:
— «Б» — Бетники эди, — дебди.
Ўлим жазосига ҳукм қилинган еврейдан сўрашибди:
— Сўнгги сўзингни айтишинг мумкин!
— Ўлимим олдидан сўнгги мартта қулупнай емоқчиман.
— Ахир қулупнай баҳорда пишади.
— Майли, мен кутиб тураман...
Аёл бошчилик қиладиган фирмада бир йигит ишлар экан, у ҳамма билан гаров ўйнаб доим ютиб оларкан, буни эшитган бошлиқ йигитни чақириб:
— Сиз гаровда ҳаммани ютар экансиз, буни сири борми? - деб сўрабди.
Йигит:
— Ҳеч қанақа сир йўқ, хоҳласангиз сиз билан ҳам ўйнаб ютишим мумкин, - дебди.
Аёл:
— Майли, нима ҳақида ўйнаймиз?
Йигит:
— Ишонасизми, роса 3 кунда сизни елкангизда хол пайдо бўлади, - дебди.
Хуллас улар 100$ дан баҳслашибди. Орадан 3кун ўтиб аёл йигитни чақириб:
— Йигитча, сиз ютқаздиз, ҳеч қанақа хол чиқмади, - деса.
Йигит:
— Йўғ-е, кўрсатингчи?
Аёл кўрсатибди, йигит пулни бериб чиқиб кетаётса
Аёл:
— Ҳа йигит, нима бўлди? 100га тушдиз-ку, - деса.
Йигит:
— Зарари йўқ, хоним, ана у деразадан пойлаб турган уччови билан бошлиғимизни ечинтираман деб, 300дан гаров ўйнаганман, - дермиш.
Афанди бир куни эшак миниб кетаётса, чорраҳада ДАН ходими кўриб Афандини тўхтатибди, шунда Афанди тормоз ишламайди, деб ўтиб кетибди.
— Ойижон сув олиб келинг.
— Бориб ўзинг олиб кела олмайсанми?!
— Ойи, сув деяпман!
— Ҳозир калтак ейсан! Тургин-да, ўзинг олиб келиб ич!
— Ойижон, калтакка борганингизда сув ҳам ола келинг...
Бир куни кечаси афанди уйда ўтирса, қўшни хонадан шовқин эшитилибди.
Афанди деворда илиниб турган милтиғини секин олиб хонага кирса, рўпарасида қоп-қора нарса турганмиш.
Афанди “пақ” этиб отибди. Ҳалиги нарса барибир шундоқ турганмиш.
Секин бориб қараса, ўзини чопони экан. Шунда афанди:
— Яхшиям ичида ўзим йўқлигим. Бўлмаса, ўзимни отиб қўярдим, - дермиш.
— Хотинжон, илтимос менга қараб ёт.
— Йўқ, қарамайман, сиз саримсоқ егансиз!
— Сен эса ётишдан олдин, бир коса нохат шўрва ичдинг, нафас ололмаяпман.