Беморга врач дори ёзиб берибди-да, дебди:
— Бу дориларни бир ой ичасиз. Ўттиз кундан кейин ичиб бўлгач яна кўришамиз.
Бемор уйга боргач:
— Тўхта! Бу ой 31 кун-ку ахир!!! - дермиш боши қотиб!
— Лапашанг билан овсарни фарқи нима?
— Лапашанг "бир ишни қандай бажарсам экан?" деб ўйлавериб ўйига етолмайди.
Овсар эса ўзи қилиб қўйган ишни "бу ишни ким қилди экан?" деб ўйига етолмайди.
Шамсиддинни онасига ўғлининг синф раҳбари қўнғироқ қилди:
— Ўғлингизни устидан яна шикоят тушди. Уни қизларга суяги йўқ! Ҳадеб тегажоқлик қилаверади.
Боланинг онаси:
— бу ўғлим отасига тортди! Агар бирор чорасини топсангиз, илтимос менга ҳам хабар қилсангиз!
Хотин эридан сўрабди:
— Ойлик олдингизми адаси?
Эри кесатишли оҳангда:
— Бугунмас! Чарчадим! - дермиш.
Эълон:
"Тиши йўқ ит сотилади. Тиши йўқ экан деманг! Томоқдан бўғишни билади".
Қабрда икки арвоҳ гаплашиб қолибди. Биринчиси иккинчисига дебди:
— Юр, шаҳар айланамиз.
— Хўп, юр, -дебди-да, қўлига таёқ олибди.
Биринчиси:
— Бу таёқни нима қиласан, - деса.
— Йўлда арвоҳ чиқиб қолади. Мен арвоҳдан қўрқаман. Таёқ билан ураманда!
Бир куни бир қиз йигитига:
— Мени оқ отда олиб кетасизми қора отдами? - деса,
Йигит:
— Менга фарқи йўқ! Хотинимни кўндирсанг, қўлимда ҳам кўтариб олиб кетаман, - дермиш.
Бир йигитни юзлари тилинган, бир аҳвол бўлиб келаётса, олдидан таниши чиқиб қолибди:
— Вой... Бу нима аҳвол!? Юзингга нима қилди?
— Яхши кўрган қизимни деб урушиб кетдим.
— Ким билан? Қизнинг бошқа севган йигити бор эканми?
— Йўғ-е. Хотиним билан...!
Бир одам шеригига дебди:
— Анави дарахтни кўраяпсанми?
— Ҳа.
— Ундаги қушничи?
— Ҳа.
— Қушнинг оёғидаги чумолиничи?
— Йўқ кўрмаяпман.
— Мен шуларнинг ҳеч қайсини кўрмаяпман, - дермиш.
Бир йигит соғлиғи ёмонлашиб нима қилишни билмай турса, афанди келиб қолибди.
Йигит афандига бор гапни айтиб, нима қилишга боши қотиб турса, афанди кимнингдир телефон рақамини териб:
— Алло, бу Соғлиқни сақлаш вазирлигими? Дўстимнинг соғлиғини сақлаб беринг, - деган экан.