Тунги барлардан бирига ит етаклаган киши кириб ҳаммага дебди:
— Мени итим гапира олади!
Ҳеч ким ишонмабди ва шу ерни ўзида баҳс бошланиб, гаровга пул тикилибди.
Ҳалиги кишини ити ҳеч нарса гапирмабди. Катта пулни бой берган хўжайини кўчага чиқиб, итга бақира бошлабди:
— Нега била туриб гапирмадинг? Ахир шунча пул ютқазиб қўйдим-ку!!!
Шу вақт ит тилга кириб:
— Э, хўжайин! Лекин эртага биз қанча пул ютиб олишимизни билсангиз эди...!
Якин кунларда телеграм группаларида:
Агар мени ёқтирсанг, менга кулиб турган (одамча) смайлик юбор!
Агар менга ёқишни истасанг, менга юракча расмини юбор!
Агар мени севсанг, ҳисобимга пул ташлаб юбор!
Хилват кўчада Афандини йўлтўсарлар тўхтатиб дебди:
— Ҳамёнингни чўз! Пул керакми жонингми?
Афанди ўйланиб туриб:
— Ҳозир ёнимда пул йўқ эди. Сизлардан қарз бўлиб қоларканман-да, - дермиш.
— Сиз бунча аҳмоқлик қилишга қандай улгурасиз?
— Мен жуда эрта тураман.
Бир куни чол йўлда кетаётиб кўза топиб олибди. Кўзадан жин чиқибди. Чол жинга қараб:
— Менга 8 сотих ер ажратиб бер! - деса, жин:
— Кўзани кадастрида бунча ерни ўзи йўқ-ку, Қаердан топаман?! - дермиш.
Автобус бекатида икки нотаниш эркак турибди. Бирининг сочлари малла, иккинчиси кал. Малласоч эркак нимадан гап бошлашни билмай сўради:
— Ҳа, биродар, Худо сизни сочдан қисганга ўхшайди-а?
— Нега қисади? Малла соч бермоқчи бўлганди, ўзим истамадим.
Дўконда.
Харидор:
— Сизда суяксиз балиқ борми?
Сотувчи:
— Йўқ, лекин гўштсиз колбасалар бор.
Иккита участка нозири айланиб юришса, дарахтда бир одам осилиб турган экан. Нозирлардан бири иккинчисига:
— Нима қиламиз бошимизга ортиқча ташвиш келтириб. Шу мурдани нариги туманга олиб бориб осиб келайлик, - дебди.
Иккала нозир мурдадан қутулиб, йўлларида кетаверибди.
Нариги туманни нозирлари айланиб юриб, кўзи дарахтда осилиб турган одамга тушиб:
— Анавини қаранглар, яна шу ерга осиб кетишибди...- дермиш.
Ота-она ўғлини армияга кузатяпти.
Она:
— Доим ҳақиқатни ёзгин!
Ота:
— Э, уёқда ҳар битта хатни текширишади.
Она:
— Унда аҳволинг ёмон бўлса, қизил, яхши бўлса, кўк рангли сиёҳда хат ёзгин!
Ўғил жўнаб кетди. Орадан қанчадир вақт ўтиб, кўк сиёҳда ёзилган хат келибди:
"Онажон, отажон, ҳаммаси яхши! Фақат, бу хатимни қизил кўзойнак тақиб ўқинглар..."
Бир пиёниста киши докторга борибди. Врач:
— Нима бўлди, шикоятингиз? - деб сўраса, ҳалиги одам:
— Кеча оғайниларим билан болаларни соғлиги учун ичдик, аёлларимизни соғлиги учун ичдик, қўшниларни соғлиги учун ичдик, охири негадир ўзимни соғлиғим ёмонлашди, - дермиш.