— Куйган лампочкани алмаштириш учун нечта аёл керак бўлади?
— Бирорта ҳам керакмас. Улар қоронғуда ҳам гаплашиб ўтираверишади.
Эркаклар эсда сақланг:
Жаҳли чиққан аёл ротвейлердан лаб бўёғидангина фарқ қилади.
Учрашувдан қайтган қиз дугонасига гапириб беряпти:
— Вой дугонажон, 40 йиллик машинани ҳайдаб келса бўладими.
— Ўзи нечи ёшда экан?
— Ўша машинасини салондан 18 ёшида сотиб олган экан.
Такси ҳайдовчиси йўловчини олиб кетаётса, йўловчи:
— Ҳов анави келаётган кўчани бошида тўхтатиб юборинг, - дебди.
Ҳайдовчи бўлса:
— Бугун кўзойнагим уйда қолиб кетибди. Тушадиган жойингизда етиб келганимизда айтарсиз, дарров тўхтатаман машинани, - дермиш.
— Дўстим, муҳими совға эмас эътибор!
— Майли. Унда сени туғилган кунингда фақат сенга қараб юраман.
Афанди машинасини ойналарини беркитиб юраркан.
Нимага дейсизми? Одамлар афандини машинасида кондиционер бор деб ўйлашсин деркан.
Суд кетмоқда. Адвокат дебди:
— Ана, гувоҳ аксирди. Демак у тўғри гапиряпти.
Судья унга:
— Эсингиз жойидами адвокат? - деган экан.
Хонама-хона қўлида телефон билан югуриб юрган боладан онаси сўрабди:
— Ўғлим нима қиляпсан?
Бола:
— Ҳалал берманг ойижон! Жисмоний тарбия фанидан оралиқ назоратни онлайн топширяпман!
Ҳозирги замонда 12 ёшга тўлган қизларни собиқ йигити бор. Ўша қизлар собиқ йигити уни бутун ёшлигини сароб қилгани ҳақида гапириб беришади.
Диққат кастинг!
Оздирадиган дори рекламаси учун эгизаклар таклиф этилади.
Эгизакларнинг бири жудаям семиз, иккинчиси эса озғин бўлиши шарт!