Ёзда таътилга чиқдим. Таътил пулимни олишим билан кўз ўнгимга Туркия келди.
“Келақол! Денгизда мазза қилиб дам олиб кетасан!” – деб чақирди у мени.
Кейин Париж қичқирди:
“Салом! Эйфель минорасига чиқишни, сайёҳат қилишни ёқтирмайсанми!?”
Охири кўз олдимга Қўйлиқ бозорида, тонгги улгуржи бозор келди:
“Мана, келақолинг! Қишга мураббо, компот ёпиб оласиз. Ўрик, олма, олча, олхўрилар бор...!”
Гўзал бир қиз кўчада кетаётиб қоқилиб тушибди.
Буни кўрган йигит кулиб юборса, қиз дебди:
— Яхши-ям мени эркаклар кўрмади. Жуда уялган бўлардим...
Ҳақиқий йигит кишини тарбиялаш қандай қийин?!
Айниқса, у қайнонангизнинг ўғли бўлса.
Икки маст одам такси тўхтатиб:
— Чилонзорга! – деб машинага ўтирибди.
Ҳайдовчи “Бир буларни таъзирини берай!” деб 2-3 мартта газни босибди-да:
— Етиб келдик! – дебди.
Маст кишилар машинадан тушиб:
— Секинроқ ҳайдасанг бўлмайдими!? Биз сенга картошка эмасмиз! – дейишибди.
Бир киши янги запорож машинасини сотиб олибди. Бензини тугаб, машина ўт олмай қўибди. Шунда ҳалиги киши запорожни олд капотини очса, мотор йўқ эмиш. У моторни кимдир ўғирлаб кетган деб ўйлабди-да, орқа капотни очиб қараса мотор бор эмиш. “Ҳайрият заҳира мотори бор экан. Ҳозир олиб жойига ўрнатаман” деб моторни еча бошлабди...
Бир йигит дўстидан:
— Нега кечаси ухламайсан? Бирор муаммоинг борми?
— Ҳа, муаммоим бор! Тунги сменам!
Талаба бўлган икки дўст учрашиб қолибди.
— Сен қайси институтга кирдинг?
— Тиббиётга. Сен-чи?
— Ветеринар бўлишга ўқияпман. Жуда яхши бўпти. Институтни тамомлагач, бир-биримизни даволай оларканмиз.
“Э” ҳарфи ҳар қандай вазиятда жуда керак бўлади.
Масалан, узоқ вақт кўрмаган танишингни учратганингда, ҳаммомдалигинг пайтида кимдир чироқни ўчириб қўйса, ҳаттоки кўчада сенга қўполлик қилиб кетишса!
Икки дўст суҳбатлашмоқда:
— Дўстим, мана сени 37 та боланг бор улардан нима фойда кўрдинг? - дебди.
Дўсти:
—Эҳ дўстим, ҳамма фойда шуларда-ку!
— Қандай қилиб?
— Агар ичиб келсанг, хотининг ўқлов кўтариб сенга ташланади. Шунда талпани ичига ўзингни отасан, - дермиш.
Лабораторияда сақланаётган скелетлар жанжалашиб қолишибди. Бири иккинчисига дебди:
— Агар мени уриб, бирор жойимни кўкартирсанг, устингдан арз қиламан!