Прапоршик кечки йўқлама ўтказмоқда.
— Иванов?!
— Мен!
— Петров?!
— Мен!
— Сидоров?!
— Мен!
— Уч минг ўттиз?!
— ...
— Уч минг ўттиз?!
— Э, неча маротаба айтиш керак, Зозо менинг фамилиям, Зозо!
Судья:
— Сиз бутунлай бошқа одамга айланишингиз керак! Уриниб кўринг!
— Йўқ ўртоқ судья, мумкин эмас.
— Нега ахир?
— Яқинда ҳужжатларимни қалбакилаштирганим учун ўтириб чиқдим...
Эълонлар бўлимига келган қиз:
— Мендан фотомодел чиқадими? -деб сўрабди.
— Йўқ, сиздан фақат фоторобот чиқиши мумкин.
— Менга қара, оғайни, мендан юз минг сўм қарзинг борлиги эсингдами?
— Эсимда. Мана, қара ён дафтаримга катта-катта ҳарфлар билан ёзиб қўйибман.
— Кўрдим.
— Агар шунақа эслатавериб жиғимга тегаверсанг, умуман ўчириб ташлайман.
Истироҳат боғидаги курсида икки нафар истеъфодаги генерал суҳбатлашиб ўтиришибди:
— Эсингдами, Коля, биринчи жаҳон уруши йилларида окопларда аёллар ҳақида ўйламаслигимиз учун бизга таблеткалар беришган эди?
— Эсимда, албатта, пушти таблеткалар беришган. Тинчликми, нега эслаб қолдинг?
— Шунчаки ўзим... Назаримда ўша таблеткалар энди таъсир қиляпти шекилли...
Дўконга кирган қайсар харидор янги иш бошлаган сотувчи қизга дебди:
— Хизмат кўрсатишингиз жуда-ям ёмон! Мен сўраган буюмларни ҳаттоки турган жойини ҳам билмайсиз. Маҳсулотлар пала-партиш тахланган, умуман тартиб йўқ...!
Қўрқиб кетган ёш сотувчи йиғлаб юборай деб турса, бояги харидор яна баланд овозда:
— Сизда ўзи инсоф борми? - деса, сотувчи қиз шошилиб:
— Бор-бор, бўлиши керак! Ҳозир топиб бераман...! - дермиш.
Икки дугоналар суҳбатлашиб ўтиришса, бири дебди:
— Тўйинг қачон?
Иккинчиси:
— Билмадим. Йигитим аввал мени қариндошлари билан таништиради, кейин тўйимиз бўлади.
— Хўш, қариндошларникига бордингизми?
— Ҳа, энг узоқ қариндошлари билан таништиришдан бошлади. Кеча ҳайвонот боғини айланиб чиқдик.
Чумолиларни бир ҳафта кузатдим. На мажлисга киришади, на ҳисобот топширишади.
Фақат ишлаганлари ишлаган!
Бир бола дўстига қўнғироқ қилса, дўстининг онаси гўшакни кўтарибди:
— Алло, ким бу?
— Дўстим Алишер уйдами?
— Ҳа, у уйда!
— Телефонни унга бера оласизми?
— Йўқ!
— Нега ахир? Уйда дедингиз-ку?!
— Лекин мен кўчадаман-да!
Маршруткада кетаётган йўловчилардан бири ҳайдовчига дебди:
— Ана шу тўхтаб турган Матизни орқасида тўхтатиб юборинг!
Шу заҳоти Матиз юра бошлабди. Маршрут ҳайдовчиси йўловчига қараб:
— Матизни ортидан қувлайверайми? – дермиш.