Бир бўри ариза қўлтиқлаганича шошиб-пишиб борарди. Йўлда бир айиқ уни тўхтатиб сўради:
— Ҳа, бўривой, йўл бўлсин?
— Менга қилинган туҳматлардан районга бориб дод соламан!
— Сенга ким алам ўтказди?
— Ферма мудири қўйларни ўзи пинҳон сув қилиб, акт тузиб, айбни менга тўнкайверади.
Бир йигит дўстидан сўрабди:
— Нега хотининг билан ажрашдинг?
Дўсти:
— Хотиним икки ойдан бери "Сиз мени севмайсиз, мени севмайсиз" деб гапираверди...
— Хўш, кейин нима бўлди.
— Шу..., айтганидек бўлди...!
Боғчада битта бола бор эди. Ҳаммани урарди. Ҳамма болалар ундан қўрқарди. У фақат мендан қўрқарди. Чунки мен унинг ҳар бир муштига мушт билан жавоб қайтарардим. Кейин мени боғчадан ҳайдаб юборишди. Боғча қоровулига болалар билан уришиш мумкинмас эмиш.
— Ёдингдами дугонажон? Ёшлигимизда қандай гўзал эдик... Айниқса мен!
Ҳозир эса қари ва хунукмиз!
— Ҳа айниқса сен!!!
— Сизлар гўзал ва ёқимтой қизларга жарима ёзмайсизлар деб эшитганман!?
— Жуда тўғри эшитган экансиз! Қани ҳайдовчилик гувоҳномангизни беринг, жарима расмийлаштиришим керак!
Ёши катта одам ёшларга қараб:
— Ҳозир ҳаммаси яхши! Ҳамма шароитлар сизлар учун албатта! Ҳамма жойларга бориб кўриб келишингиз мумкин, албатта агар биздан ортса, - дермиш...
— Сизнингча, ким ақллироқ? Эркакларми ёки аёлларми?
— Аёллар!
— Нега бунақа деб ўйлайсиз?
— Нега эмиш... Ахир эркакнинг чиройли оёқларига учиб, турмушга чиққан биронта аёлни кўрганмисиз?
Соқов киши бозорда газли сув сотар экан. Бир одам газ сув ичиб бўлиб:
— Неча пул? - деб сўраса, соқов сотувчи имо-ишора қилибди.
— Сув неча пул? - деб яна сўрабди.
Сотувчи яна имо-ишора қилган экан ҳалиги одам тўлмасдан кетаётса, сув сотувчи бақириб:
— Ака сувни пулини бериб кетмайсизми?! - дер эмиш.
— Нега Россия ўзини "Евроосиё" дейди? Ахир бу мамлакатни асосий қисми Осиёда жойлашган-ку!?
— Демак улар "Евроосиё" эмас, балки "Осиопа"дир!"
Аёл эрига қараб:
— Бундан кейин ароқ ичмасликка сўз берасизми? – дебди.
Эри бўлса хотинини ёнида ширакайф туриб, ҳаёл суряпти:
“15 йилдан бери шу хотиним билан яшайман. Ҳалиям мендан умиди катта...”