Бир йигит дўстига:
— Севган қизим билан ажралишдик.
Дўсти:
— Нега?
— Мен унга "Барно, мен сени севаман" десам, уни исми Азиза экан...
Тошкент ҳаво жудаям совуқ. Икки эркак турган экан, бири жуда баҳайбат ит билан, иккинчисидан сўрабди:
— Исиниб олишни хоҳлайсанми?
— Хоҳлайман
— Фас!!
Бир одам йўлакда тамаки чекиб турса, қўшнисини уйидан додлаган овоз эшитилибди.
Зур ўтмай, қўлида синган 3D кўзойнаги билан ташқарига югуриб чиқибди.
Бояги одам:
— Ҳа қўшни, тинчликми? - деса, қўшниси:
— 3D телевизор сотиб олгандим. Бир пайт қарасам, даҳшатли динозавр устимга бостириб келяпти..., - дермиш.
Кеча тунда ўғлимни ётоғида ухлаб қолибман. Эрталаб уйғонсам телефонимга учта СМС келибди:
1:25 - Қаердасан?
3:15 - Қаерларда санғиб юрибсан?!
4:20 - Бўлди, топдим! Ухлайвер...
— Сен аблаҳсан! Биласанми, вафот этганингда эҳсон ошингга ҳам келмайман, ҳатто!
— Мен эса сени эҳсон ошингга албатта бораман!
Бир йигит дўстига мақтанибди:
— Дўстим биласанми, кеча шунақа “кетворган” негр қиз билан танишдим... Қадди-қомати келишган, сочлари жингалак, ўзи ширинсўз, ...
— Хўш кейин нима бўлди?
— Кейин биз тунги клубга бордик. Клуб ичкариси жуда-ям қоронғи экан жин урсин!
— Нима бўлди?
— Қоронғида уни йўқотиб қўйдим.
Бир аёл дугонасига мақтанибди:
— Мен ёғларга қарши кураш бошладим!
Дугонаси унга қараб туриб:
— Жуда кўпларини асир олишга ҳам улгурибсан.
Ихтирочи дўстига деди:
— Мен ҳудди одамга ўхшаб кетадиган компьютер яратдим.
— Ҳўш, нимаси одамга ўхшаркан?
— Ўзи хато қилиб қўйиб, бошқа компьютерга тўнкаб тураверади.
Эр-хотин жанжаллашиб қолишибди.
Эр:
— Сени нуқул пул ҳавотирга солади!
Хотин:
— Пул ҳавотирга солмайди, тинчлантиради!
Гўзал қизга кўчада бир шилқим тегажонлик қилган экан. Қиз сумкасидаги газ балончасини олиб, шилқимни юзига сепмоқчи бўлибди-ю, адашиб, "Шанель" атирини сепиб юборибди. Сепиб бўлгач қиз атирини кўриб қолиб, ғазабланганидан йигитни ўлар ҳолатда дўппослаб ташлаган экан.