— Кеча хотиним билан ажрашиб кетишимга сал қолди.
— Нимага сал?
— Жанжал пайтида "бўлди уйга кетаман" деди, лекин кетишидан олдинги пардозини шунчалик узоқ қилдики, қаерга отланганини унутиб ҳам қўйди.
— Азизам, мен бугун туш кўрдим. Тушимда ҳали бўйдоқ эмишман-у, сенинг қўлингни сўраётганмишман.
— Хўш, шунга хурсанд бўлиб уйғондингизми?
— Йўқ... Сен рози бўлмабсан.
Иккита алкаш суҳбатидан:
— Биласанми ошна, ҳозирги одамлар жуда фаросатсиз бўлиб кетишган
— Нега ундай деяпсан?
— Кеча ҳушёрлик билан пивохонадан чиқаётсам, кимдир қулоғимни босиб олди.
Ота ва ўғил ўтиришибди.
Бола:
— Дада алкаш нима дегани?
Ота:
— Алкаш у анави 2та дарахтни кўраяпсанми, ўша дарахтларни 4та кўради, тушундингми?
Бола:
— Дада у ерда битта дарахт-ку, - дермиш.
Қамоқхонага янги маҳбусни олиб келишди. Уни ноҳақ қамашгани учунми, ўзидан ўзи сиқилиб, қулоғини кесиб деразадан отибди.
Ёнидаги банги ҳайрон.
Яна ноҳақликка чидолмай, икинчи қулоғини ҳам кесиб деразадан отибди.
Банги яна ҳайрон.
Маҳбус охири чидолмай, бурнини, сочини, ҳатто бармоқларини кесиб деразадан отган экан...
Ёнидаги банги:
— Ааааа, аферист-ээй, секин-секин қочиб кетяпсанми, - дермиш.
Қиз:
— Биласанми ман нимани орзу қиламан?
Бола:
— Ҳамма нарсани
Қиз:
— Бу биринчидан...
Икки уй бекаси суҳбатидан:
— Дугонажон мен пиёз тўғраганда кўзни ачиштирмайдиган йўлини топдим!
— Вой, ростанми?!
— Менга ҳам ўргат?! Қанақа қилиб?!
— Пиёзни эримга тўғратдим!
Афанди ҳокимнинг маҳкамасида ўтирган эди, бир ўғрини тутиб келишди. Ҳоким ўғрини таниб бақирди:
— Аблаҳ, қандай беномус ўғрисан? Шу билан маҳкамамга саккизинчи марта келишинг!
Буни эшитиб Афанди кулиб юборди. Ҳоким Афандига заҳрини сочди.
— Нега куласиз? Афанди жавоб берди:
— Маҳкамангизга бу ўғри саккиз марта келган бўлса нима қипти, ҳар куни келадиган ўғрилар ҳам бор-ку!
Дўконда.
— Манави шампунингиз қанақа сочлар учун?
— Кир сочлар учун!
Хўжа Насриддин бўёқчи эди. Бир маҳмадона газлама кўтариб келиб:
— Мана шу матони дунёда йўқ рангга бўяб беринг, - дебди.
Хўжа Насриддин ҳайрон бўлиб:
— Қайси рангга? – деб сўрабди.
— Қизил, қора, яшил, кўк, сариқ ранглардан бошқасига, хуллас дунёда йўқ рангга бўяб беринг. Хўжа Насриддин гап нимадалигини дарров тушуниб:
— Майли, бажарамиз, - деди.
Йигит:
— Қачон келай? – деб сўради.
— Дунёда йўқ куни келинг: душанба, сешанба, чоршанба, пайшанба, жума, шанба, якшанбадан бошқа – ҳафтшанба куни келаверинг, - деб жавоб қилди.