Ресторанда официантга мижоз:
— Доллар олаверасизларми?
— Ҳа.
— Пластик карта билан ҳам ҳисоблашсак бўладими?
— Ҳа.
— Шиша Бутылка билан-чи?
Бир йигит сочини калталатгани сартарошга борибди. Сартарош йигитга савол бераверибди:
— Уйланганмисиз?
— Ҳа.
— Хотинингиз нима иш қилади?
— Аёл киши қиладиган ишлар, шулар билан банд.
— Хотинингизга ичиб уйга борганингиз ёқадими?
— Қайси аёлга ичган эркак ёқади?
— Хотинингиз.....
— Ака жонга тегдингиз. Тушунаман, сартарошлар мижози билан гаплашиб ишлашади. Лекин нимага сизни хотиним қизиқтириб қолди? Ҳар гапингизда хотинимни сўрайсиз. Нима хотиним билан орангизда бирор гап борми?
— Ҳафа бўлма укам. Ҳар гал хотинингни сўрасам сочинг тикка бўляпти. Сочингни осонроқ оляпман-да.
Бир йигит дўстидан сўрабди:
— Хотининг билан кечаги жанжалинг нима бўлди?
Дўсти:
— Охири хотиним ёнимга тиззасида эмаклаб келди.
— Кейин нима деди?
— Краватни тагидан чиқ номард деди.
Афанди бир куни пулсиз қолиб қўлига икки қулоч арқонни олди-да, мардикор бозорга чиқди. У мардикорлар қаторида ўтирган эди бир киши келиб:
— Бир яшик ойна бор, кимки шуни уйимга элтиб берса, пул ўрнига учта ҳикматли гап айтаман, - деди.
Мардикорлар: «Қуруқ гап — қулоққа ёқмас» деб, индамай ўтираверишди.
Афанди яшик эгасининг шартига рози бўлди-да, яшикни кўтариб борар экан:
— Қани, ҳикматли гапларингизни айтинг, - деди.
— Биринчи гапим шуки: Агар биров сизга «тўқликдан очлик яхши» деса, асло ишонманг, - деди ойна эгаси.
— Ҳай-ҳай, бунча яхши, - деди Афанди,— қани, иккинчисини ҳам эшитайлик?,
— Агар биров сизга «отлиқ юришдан яёв юриш яхши» деса, асло ишонманг.
— Ҳай-ҳай, буниси ундан ҳам ўткир гап экан,— деди Афанди,— қани, учинчисини эшитайлик?
Ойна эгаси:
— Агар биров сизга «сендан кўра аҳмоқроқ мардикор бор» деса, асло ишонманг, - деган эди, Афанди яшикни кўтариб туриб ерга бир урди-да:
— Агар биров сизга «шу яшикнинг ичидаги ойналардан биронтаси бутун қолди» деса асло ишонманг! - деди.
Афанди кимсасиз чўлда фақат хотини иккаласи яшар эканлар. Тақдир тақозаси билан хотини туғадиган бўлиб қолибди. Кимсасиз чўл, қоронғи тунда, нақд минг чакирим наридан битта доя кампирни топиб келибди.
Доя кампир ҳам Афандининг уйида ўзидан бошқа ҳеч ким бўлмаганлиги сабабли қоронғида чироқни қаратиб турасан, - деб чироқни унга тутказибди.
Афанди чироқни қаратиб турганмиш, доя кампир туғдираётганмиш. Афанди чироқни қаратиб турса, олдин битта калла чиқибди, кейин иккинчиси ва учинчи калла ҳам кўринаётганмиш. Афанди шоша-пиша чироқни "пуф", деб ўчирибди.
Доя кампир ҳайрон бўлиб:
— Афанди, чироқни нимага ўчирдинг, - деб сўрабди.
Афанди норози булиб:
— Э-э-э, онасини эмсин. Чироқ қаратиб турсанг, булар ёруғга қараб чиқавераркан, - дермиш.
Ўғил армиядан келибди. Ота—онаси кутиб олишибди, стол тузатишибди. Отаси дебди:
— Ўғлим арок ичамизми?
— Йўқ, яхшиси шампанский ичамиз.
— Ўғлим шашлик еймизми?
— Йўқ, яхшиси конфет ейман.
Бироз вакт ўтгач ўғли хожатхонага ўтибди.
Отаси милтиғини кўтариб югуриб чиқибди.
Онаси:
— Ҳа, дадаси қаёққа?!
— Агар бу ўғлинг ўтириб сийса отиб ташлайман!!!
Бир киши шошилиб кириб хотинини чақирди-да, кўйлагини кўтариб “Белимга тупур”, деб буюрди. Хотин унинг бу амридан ажабланди.
— Бўлақол, белим оғриб, жонимни оляпти. Дўхтирга борган эдим, илоннинг заҳрини суртинг деди. Дорихонада бунақаси йўқ экан. Ўзинг тупуриб қўя қол, тилингга тегиб чиққан тупугинг ўнта илоннинг заҳрига татийди.
Тошкентлик бир йигит кичикроқ қишлоқда автобусга чиқиб сўрабди:
— Шалағи чиққан бу эски аравага чиптанинг нархи неча пул?
— Одатда бир қоп похол учун 1000 сўмдан оламиз, — дебди ҳайдовчи.
Мен шундай саҳий ва яхши инсонманки, хатто душманларимнинг уйларида ҳам тўртадан машина бўлсин булар: 101, 102, 103 ва 1050.
Бир куни Афанди йўлда кетаётиб, "патинка чўтка" топиб олибди.
Аста қўлига олиб:
— Товба, тахтага жун чиқибди, - дебди-ю, ташлаб кетворибди.