Маймун гўзаллик салонига борибди. Уйига келиб, эрига:
— Қалай, ёқдими, - деганакан
Эри унга пича қараб туриб:
— Барибир одам бўлмайсан, дермиш
Қиз йигитдан сўрабди:
— Нега қиз йигитларини қўлқопдек алмаштирса уни енгилтак қиз дейишади, лекин бу ишни йигит қилса уни қизиққонли йигит деб аташади?
Йигит:
— Биласанми, агар битта калит жуда кўп қулфни оча олса бу тенги йўқ калит ҳисобланади, лекин битта қулфга исталган калит тўғри келаверса у бузуқ қулф дейилади.
Икки кампир суҳбати:
— Биласанми Шарапат ёш чиройли гўзал қизлик давримизда докторга борсак ечинтириб текширишар
эди.
— Ҳа-а, Махпират эсингда экан-а?? Ҳозир докторга борсак эшикни тагида дори ёзиб бериб
қайтаришади-я?!
5 ёшли қиз ўғил бола қўшнисига мақтанибди:
— Дадамни автомати бор.
Бола эса:
— Мани дадамни пушкаси бор.
Қиз:
— Мани дадамни танкаси бор.
Бола:
— Мани дадамни ракетаси бор.
Қиз:
— Мани дадамни бомбаси бор.
Бола нима дейишни билмай:
— Аа, сан деворга сиёмийсаан...
Врач унга бепуштлик деб ташҳис қўйганда, у шу қадар тушкунликка тушдики, бу гапни ҳомиладор хотинига қандай айтишни билмасди.
Доктордан сўрашибди:
— Қайси касал яхши деб ўйлайсиз?
— Склероз
— Нимага?
— Чунки бу касални хеч қаери оғримайди ва яна ҳар куни янгиликка бой бўлади.
Хизмат сафаридан қайтган эр хотинига деди:
— Мен никоҳ узугимни йўқотиб қўйдим.
— Қанақасига? Қандай қилиб уни йўқотиш мумкин?
— Ўзинг айбдорсан! Мен сенга бир йилдан бери чўнтагим тешилиб қолибди дейман. Сен эътибор қилмайсан!
Хотин эрига деди:
— Кўйлагимни ечинг... Юбкамни ечинг... Пайпоғимни ечинг... Энди шошилмасдан, ички кийимларимни ечинг, яна йиртиб юборманг... Ва бошқа ҳеч қачон мени кийимларимни кийманг!!!
— Ойи, эрим мени хафа қилди... Олдингизга кетяпман!
— Йўқ, қизим. Ёмонлик жазоланиши керак. Шунинг учун мен сизнинг уйингизга кетяпман.
Ўқитувчи:
— Энди мен сизларга Пифагорнинг ушбу назариясини исботлаб бераман. Орқа партада ўтирган Мурод:
— Шарт эмас, устоз. Биз сизга шундоқ ишонамиз.