Жиннихонада бир жинни ҳаммани қўрқитмоқда:
— Ҳозир барчангни интеграллаб, дифференциаллаб ташлайман! Ҳамма жиннилар ваҳимага тушганча қочиб кетишибди. Фақат биттаси жим турганмиш. Ундан сўрашибди:
— Сен қўрқмайсанми?
— Йўк, мен "е" даражаси "икс"ман!
— Ёшлигимда бир қиз мени деб ўзини ўлдирмоқчи бўлган.
— Ростанми?
— Ҳа, менга турмушга чиқмаслик учун ўзини дарёда чўктиришга қарор қилган.
Бошлиқ:
— Тошматбой, сиз энди менинг ўнг қўлимсиз!
Тошмат:
— Хўжайин, мен ўзимга юклатилган вазифадан бироз чўчияпман...
Бир киши хотинини кўчада уриб тепиб тарбиялаётса, бир донишманд бу ҳолни кўриб эркакка деди:
— Тақсир, калтак ҳайвон учун. Хотинни жазолашни энг яхши йўли, хотинизни устига хотин олинг, — деса эркак бу гапни яхши тушинолмасдан:
— Кечирасиз, сўзларизга яхши тушунмадим, нима деябсиз? — деса,
Калтак еб турган хотини эрига:
— Чалғиманг дадаси, тепаверинг бу кишига эътибор берманг! — дермиш.
Самолётда бир гуруҳ жинниларни бир шаҳардан иккинчи шаҳарга олиб кетишяпти. Табийки улар билан бирга даволовчи врачлар ҳам бор экан.
Врачлардан бири жинниларни ҳар бирига 1 шишадан газли сув тарқатиб чиқибди.
Жиннилар газли сувни ичишиб бўлишгач, бирин кетин ўзларини самолётдан пастга ташлай бошлашибди. Фақатгина битта жинни ўзини ташламабди. Врачлар ундан:
— Шерикларинг қаёққа кетишди? деб сўрашибди.
— Улар магазинга бутилка топширгани кетишди - дебди.
— Сен нега бормадинг? - сўрашибди врачлар.
— А мен уларга ухшаб жиннимасман, бугун якшанба магазин ишламайдику - дебди.
— Отангизнинг ичкиликда ўлгани етмасмиди, ахир бунча кўп ичасиз?—сўради биров Тимур-акадан.
— Отамни ўлдирган шу ароқ бўладиган бўлса, мен уни ичиб тугатиб юбормоқчиман! — жавоб берди Тимур-ака.
Қизил қалпоқчага ойиси деди:
— Қизим, мана бу сомсаларни бувингга олиб бориб бергин.
Эсингдан чиқмасин, гўштлиги — 1000 сўм, картошкалиги — 800 сўмдан.
Супермаркетда эр қўхликкина сотувчи жувонга дебди:
— Биласизми, рафиқам дўконда йўқолиб қолди. Сиз менга бир-икки дақиқа диққатингизни ажрата олмайсизми?
— Нега? — хайрон бўлибди сотувчи.
— Биласизми, мен чиройли аёл билан гаплаша бошласам бас, хотинимнинг ўзи ернинг тагидан бўлса-да, пайдо бўлади.
Бир одам пул чиқарадиган аппарат ясабди. Пул чиқариб қараса, 15 сўмлик эмиш.
— Оббо, бундай пул муомалада йўқ-ку. Анави қўшним роса лақма, майдалаб беради.
Дарров ўғлини чақириб:
— Пулни қўшниникида майдалаб кел, - дебди.
Ўғил кетибди-ю, лекин тезда ортига қайтибди.
Отаси қараса, қўшнисиям битта 7 сўмлик, битта 8 сўмлик пул берворган эмиш.
Оқ қанд янги чиққан вақтда Афанди таажжубланиб қандфурушдан сўради:
— Ака, бу нима? Роҳатижоннинг қуруғи десам, шинниси кўринмайди...
Қандфуруш тушунтириб берди:
— Бу - қумшакарнинг йириги, янги чиқди. Буни оқ қанд дейилади.
— Жиндай чашна беринг-чи?
Афанди оқ қанддан бир чақмоғини оғзига солиб сўрган эди, ҳузур қилганидан баданлари яйраб, кўзлари сузилиб кетди.
— Шундай яхши нарсани сотасизми,— деди Афанди ютиниб,— уйингизга обориб бола-чақангиз билан сўришмайсизми?!