Бир одам пул чиқарадиган аппарат ясабди. Пул чиқариб қараса, 15 сўмлик эмиш.
— Оббо, бундай пул муомалада йўқ-ку. Анави қўшним роса лақма, майдалаб беради.
Дарров ўғлини чақириб:
— Пулни қўшниникида майдалаб кел, - дебди.
Ўғил кетибди-ю, лекин тезда ортига қайтибди.
Отаси қараса, қўшнисиям битта 7 сўмлик, битта 8 сўмлик пул берворган эмиш.
Оқ қанд янги чиққан вақтда Афанди таажжубланиб қандфурушдан сўради:
— Ака, бу нима? Роҳатижоннинг қуруғи десам, шинниси кўринмайди...
Қандфуруш тушунтириб берди:
— Бу - қумшакарнинг йириги, янги чиқди. Буни оқ қанд дейилади.
— Жиндай чашна беринг-чи?
Афанди оқ қанддан бир чақмоғини оғзига солиб сўрган эди, ҳузур қилганидан баданлари яйраб, кўзлари сузилиб кетди.
— Шундай яхши нарсани сотасизми,— деди Афанди ютиниб,— уйингизга обориб бола-чақангиз билан сўришмайсизми?!
— Жек, севгилинг сенинг миллионер­нинг набираси экан­лигингни билгач, сен­дан воз кечгани жуда ғалати-я.
— Нимаси ғалати? Энди у менга буви бўлди.
Тбилисидаги сув тошқини натижасида ҳайвонот боғидан ҳайвонлар қочишди. Қочган бир эчки Одессада топилган.
Болача онасини ёнига югуриб келиб:
— Ойи, ойи, каравотни тагида ажина бор экан...
— Ҳа, ўғлим, даданг командировкадан келгунигача ўша ажина бизникида яшаб туради.
Кечаси Афандининг уйига қопда буюм кўтарган икки ўғри кирди. Буни пайқаган хотин Афандини аста туртиб:
— Афанди, туринг, уйга ўғри кирди,— деди. Афанди аста шивирлади:
— Жим ёт, мен уйғоқман, овозимизни эшитиб, ўғрилар қопини кўтариб қочиб қолмасин. Мен қопдаги буюмни мўлжаллаб турибман.
Афанди онасидан чучвара қилиб беришни илтимос қилди.
— Хўп,— деди онаси.
— Сен менга тахта-ўқлоғини топиб бер.
Афанди узоқ ахтариб, тополмади. Кейин онасига:
— Ойи,— деди,— тахта-ўқлоғини топай-топай деб қолдим. Энди ўзингиз жиндай қидирсангиз топасиз-қўясиз.

— Қон топширгани келдим.
— Тест учунми?
— Йўқ, ичиш учун! Яна нимага келардим!?

— Ойи, телефонингизда ўйин ўйнасам бўладими?
— Аввал дарсларингни қил.
— Ойи дарсларимни қилдим. Энди берасизми?
— Дарсларинг тугаган бўлса, энди ишларга қараш!
Бугун бошлиғимиз таътилдан ишга қайтди.
Денгизда дам олиб, қуёшда роса тобланиб, қорайибди. Энди аниқ маҳлуқдан фарқи қолмабди!