Беш яшар Сарвар отасидан сўради:
— Дадажон, менга маймун олиб беринг.
— Маймунни нима қиласан?
— Уни одам қиламан.
2 дўст поездга шошаяпти.
— Поезд жўнашига қанча вақт қолди?
— 10 минут.
— Мени соатимда эса 5 минут.
— Унда сен тезроқ югур, бўлмаса поездга кеч қоласан.
Хотин эридан сўради:
— Яна ичасми-а? Яна ичасми?
— Йўқ. Хотин яна сўради:
— Ичасми?
— Йўқ.
— Оҳирги мартта сўраяпман, яна ичасми?
— Э, хоти—и—ин, қўймадинг қўймадинг-да, хўп қуй, дермиш.
Эрталаб туриб ювиндим, кийиндим ва уйга кетдим.
— Парашютдан сакраш неча пул?
— 500 000 минг сўм.
— Қўрқинчли, парашют очилмаса-чи?!
— Унда пулингизни қайтариб, берамиз.
Бир аёл 10-маротаба эрга тегаётган эмиш. Эрга тегаётган экану, дугоналарига қараб "шу кетишимда бузилиб кетмасам бўлди" депти.
Бир йигит сартарошхонага кириб, сочини олдирибди.
— Майда пулим йўқ эди-ю, қайтимига қўлтиғингизнинг тагини ҳам олиб қўйсам майлими? - дермиш сартарош.
Йигит қизга дил изҳори қиляпти:
— Сен учун ҳамма нарсага тайёрман, осмондаги ойни олиб беринг десанг ҳозироқ олиб бераман!
— Ой жойида тураверсин, яхшиси менга битта тилла узук олиб беринг.
— Уфф, шу одатинг ёмонда, доим гапни бошқа ёққа бурасан.
2 та студент ётоқхонада турадиган бўлибди. Бири қиз, бири ўғил бола экан. Хонага кириб қарашса, хонада битта карават бор экан.
Бола:
— Бир караватга иккаламиз, қандоқ ётамиз ман кетаман, - деса
Қиз:
— Ўртамизга ёстиқ қўйиб ётамиз, дебди
Эртаси куни кинога тушмоқчи бўлишибди, боришса битта билет қолган экан. Билетни бола қизга бериб, сиз эшикдан киринг дебди.
Шунда қиз:
— Сиз кирмийсизми, - деса
— Ман деволдан ошиб ўтаман, - дебди
Шунда қиз:
— Ёстиқдан ўта олмадиз, деволдан қанақа қилиб ўтасиз, дермиш
Афанди сават кўтариб бир боққа ўғирлиққа кирди, ҳар хил узумлар билан саватни тўлатиб турганда, боғбон келиб ёқасидан бўғди:
— Нега боққа кирдинг?!
Афанди ундан баландроқ келди:
— Бўлмаса нега хотинингга кавуш олиб бермадинг?
— Ие, али деса, бали дейди-я, бу одам. Хотинимнинг кавуши билан сенинг нима ишинг бор?
— Қизиқ одам экансан, гапни кавласанг, гап чиқади, ўғирлиққа кирдим дейми бўлмаса!..