Бир дангасадан сўрашибди:
— Кун бўйи ҳеч нарса қилмасдан ётавериб, зерикиб, чарчаб кетмайсанми?
— Қанақасига ҳеч нарса қилмасдан, мен ҳар замонда у ёқдан бу ёққа ағанайман - дебди.
Операциядан чиққан бемор ўзига келиб, ўзига ўзи дебди:
— Худога шукур эсон-омон қутулдим.
Шунда ёнида ётган касал:
— Ҳали қувонишга эрта, мени операция қилишганда қайчини унутиб қолдиришган — дебди.
Иккинчи бемор:
— Менда врачни қўлқопи қолиб кетганди — деб турса
Коридордан врачни овози эшитилибди:
— Ҳамширани ҳеч ким кўрмадими?
Бир куни Аловиддин чироғини ишқалабди, ҳeч нарса бўлмабди.
Эртасига яна ишқалабди, ҳeч нарса бўлмабди.
Учинчи куни яна ишқалаган экан, охири майд ин чина, дeган ёзув пайдо бўлибди.
Жиннихонадаги врачлар жиннилар эндигача даволангандир, деб ўйлаб ҳамма жинниларни йиғибди.
Битта жинни газетани устига ўтирибди. Врачлар келиб жиннидан:
— Нимага бундай ўтирибсан, - деса.
Жинни:
— Бошқалардан баланд ўтирай деб, - деганмиш
— Доктор, очкўзликка қарши бирор малхамингиз йўқми?
— Бор, хозир мен сизга дори ёзиб бераман.
— Фақат кўпроқ, кўпроқ...
Тбилисидаги сув тошқини натижасида ҳайвонот боғидан ҳайвонлар қочишди. Қочган бир эчки Одессада топилган.
Йигит билан бир қиз ният булоғига борибди. Биринчи йигит ният қилиб сувга танга ташлабди. Кейин қиз ният қилиб танга ташламоқчи бўлган экан, сувга тушиб кетибди. Шунда йигит:
— Ё, қудратингдан, ният қилсанг амалга ошармиша - дермиш.
Пештокида «Кўнгил сирингизни гул воситасида изҳор этинг!» шиори осилган гуллар дўконига бир йигит кирибди.
— Менга бир дона атиргул беринг, - дебди у сотувчига.
— Атиги биттами?
— Ҳа... Мен жуда камгапман!
Боғчага келган боладан тарбиячиси билимини синаб кўряпти:
— Қани Акмал нимани биласан?
— 1, 2, 3, 4, 5
— Ана кўрдиларингми санашни билар экан, қани давом этчи,
— 6, 7, 8, 9, 10, валет, дама, король, туз..
Совчилардан қизни онаси сўрабди:
— Ўғлингиз қаерда ишлайди?
Совчилар:
— Uzgazoilда пистолетчи бўлиб ишлайди..
Буни эшитиб қолган қизни отаси:
— Қизимиз сизларники, дермиш.