Дўстлар ҳақида латифалар
— Ҳа! Фақат жиннихонага!
— Дўстим энди нима қиламиз? Қўл қовуштириб ўтириш жонга тегди!
— Ундай бўлса оёқни узатиб ётамиз!
— Яхши қиз, гўзаллик салонидан келяпсизми?
— Ҳа.
— Салон ёпиқ эканми?!
— Қарз бериб тур, албатта қайтараман!
— Бермайман, кейин қайтариб беролмайсан.
— Нима, менга ишонмаяпсанми?
— Сенга ишонгунча, Аҳмадбойга ишонганим яхши!!!
— Ишсизмисан? Нега нуқул дам олиб юрибсан?
— Нега? Ишлаяпман. Иш мен учун байрам. Байрамда эса инсонлар дам олишади.
— Озиқ-овқатда-да. Нимада бўларди. Ойлик олдим дегунча, бир ойлик озиқ-овқат сотиб оламан-да ва тамом.
— Умрингда хотинингни урганмисан?
— Фақат ҳимояланаётганда.
— Йўлда кетаётсам, осмондан олдимга "Тап" этиб қурбақа тушди.
Ерда ётган тошга урилди-ю, гўзал қизга айланиб қолди.
— Чиройли қизми?
— Ҳа, жуда-ям...
— Ақиллими?
— Ҳа, доно!
— Ундай бўлса, ердаги тошга жуда қаттиқ урилган экан-да...
— Биласанми, ҳаммани фикри ҳар хил... Онамга, холамга, аммаларимга ёқди, менга эса йўқ!
— Дўстим биласанми, кеча шунақа “кетворган” негр қиз билан танишдим... Қадди-қомати келишган, сочлари жингалак, ўзи ширинсўз, ...
— Хўш кейин нима бўлди?
— Кейин биз тунги клубга бордик. Клуб ичкариси жуда-ям қоронғи экан жин урсин!
— Нима бўлди?
— Қоронғида уни йўқотиб қўйдим.