Дўстлар ҳақида латифалар

— Чапақайлигинг сенга ҳалақит бермайдими?
— Йўқ. Ҳар бир одамнинг алоҳида жиҳатлари бўлади. Мана масалан сен, қайси қўлингда чойни аралаштирасан.
— Ўнг қўлим билан.
— Ана кўрдингми, эси жойида одамлар қошиқ билан аралаштиришади.
— Дўстим, айт-чи, кимга уйланганим яхши? 45 га кирган бой бевагами ёки мени севадиган оддийгина камбағал ёш қизгами?
— Албатта ёш қизга-да! Ахир оилавий ҳаётда энг зарури – бу муҳаббат эмасми?! Айтганча, у бева ким? Нимага мен уни билмайман? Қаерда яшайди?
— Эшитдингми, Абдураим ошнамиз калтак еб касалхонада ётган эмиш.
— Йўғе, ўзим кўрдим, кеча кечги пайт Абдураим битта кетворган қиз билан подрушка қилиб юргандию, - дебди
— Уларни подрушка қилиб юрганини Абдураимнинг хотини ҳам кўрибди-да ошна.
Бир йигит дўстига дебди:
— Мен хотинимни карате секциясига бердим.
— Ҳўш қалай?
— Яхши! Шуғулланяпти...
— Сен-чи?
— Мен ҳам... Овқат тайёрлашни, кирларни ювишни, уй тозалашни ўрганиб олдим...
— Ўртоқ, тайёр маҳсулотларни омбордан олсам арзонроқ-ми ёки дилерданми?
— Эй дўстим, омбор қоровулларидан олсанг арзон бўлади!
Афандининг уйига узоқдан бир дўсти мехмон бўлиб келибди. Дастурхон ширинлик ва мевалар билан безатилган экан.
Меҳмон тарвуздан еб туриб дебди:
— Дўстим, бу қора-қорачалари нима?
— Бу - шу меванинг данаги! Мана лаганча бемалол данагини ажратиб еяверинг.
Бир оз ўтиб меҳмон яна бир мевани ея бошлабди.
Афанди:
— Дўстим буни ейиш керак...
Мехмон:
— Мен нима қилябман?
Афанди:
— Тўғри еябсиз, лекин пўчоғини еябсиз...
— Ўзингиз айтдингиз-ку, данагини ажратинг деб...
— Тўғри айтдим, лекин бу - Анор! Буни данагини ейиш керак!
Иккита улфат гаплашиб ўтиришибди.
— Қаердан келяпсан?
— Эй дўстим. Кеча кечқурун кафеда бир аёл билан танишиб қолдим. У мени уйига таклиф қилди. Энди уйига кириб турсам, эри келиб қолди. Аёл мени қўлимга дазмол бериб, кийимларни дазмол қилишимни айтди. Эри киргач, у мени мардикор эканимни, кирларни дазмоллашга келганимни айтди.
— Ҳа, Лиза ақлли аёл!
— Сиз уни қаердан танийсиз?
— Сиз дазмол қилган кирларни, ўтган куни мен ювгандим.
— Биласанми дўстим, донолик ҳам бир касаллик экан.
— Ташвишланма, сен соппа-соғсан!
Учта йигит бир кунда уйланибди. Бир ҳафтадан кейин йигитлар чойхонада йиғилишибди.
Биринчи уйлангани Malibu ҳайдаб келибди. Иккинчиси янги уй олганини айтибди. Учинчисидан:
— Сенга қайнотанг нима олиб берди? - дейишса, йигит:
— Мени хотиним овқат қилиш, кир ювиш, дазмол қилиш, хуллас ҳамма ишларни билар экан, - дебди.
Бир йигит Сибирга, дўстини уйига меҳмонга борибди. Овқатланиб ўтирса, оёғини остидан каламушдек келадиган жонзод ўтиб қолибди.
Шунда меҳмон:
— Шу совуқда каламуш нима қилади?, - деса.
Мезбон:
— Бу каламуш эмас. Пальто кийган суварак!, - дермиш.