Дўстлар ҳақида латифалар
— Уйингга босқинчилар киргани ростми?
— Ҳа рост!
— Ҳамма пулларингни, тилла тақинчоқларни бериб юбордингми?
— Ҳа, бир зумда олиб чиқиб бердим!
— Сени қизиб турган дазмол билан қўрқитишибди. Шунга бир паста таслим бўлдингми?
— Эсинг жойидами? Дазмол қизиб-қизиб, уйимдаги электр энергияси ҳисоблагичи фалон пул ёзишини кутишим керакмиди!?
— Эх, онамни гапларига қулоқ солганимда бу аҳволда юрмасмидим
— Хўш онанг нима дегандилар?
— Билмадим, айтаяпманку қулоқ солмаганман деб..
— Чиқ тезроқ дарахтга, - деса,
Пастда турган йигит:
— Нега? Ахир йўлбарсни кўзига қумни мен сепмадим-ку, - дермиш.
— Нима қилдинг?
— Карбюраторига сув кириб кетди.
— Сен карбюраторнинг фарқига борармидинг?! Қани, айтчи, карбюратор қаерда жойлашган?
— Машинангда
— Ҳa—ҳa, Машинам қаерда бўлмаса?
— Дарёда!
— Мен, жуда меҳмондўстман.
— Буни қандай тушунса бўлади?
— Масалан, уйга меҳмон келса, чойни пиёланинг тепасидаги чизиғигача тўлдириб қўяман.
— Нега?
— Шакарни камроқ солишсин, - дейман-да!
— Шунча йил яшаб, сутни музлатгичга нотўғри қўйиш мумкинлиги ҳақида билмаган эканман.
— Нима, машина билан кимўзарга югуряпсанми, дўстим?
— Йўқ, - деди дўсти ҳаллослаб, - хотиним эски пайпоғимни ахлатга ташлаб юборибди. Ичида хотинимдан беркитган пулларим бор эди.
— Сени миянгда бўш жой кўп-де ўзи, ўртоқ!!!
— Ҳа, хабарим бор
— Нима билан даволаяпсиз?
— Ҳеч нима билан, хали бирорта бит касал бўлгани йўқ.