Дўстлар ҳақида латифалар

Бир эркак дўстига:
— Хотинимга яна бир маротаба хиёнат қилсам, ўзини ўлдиришини айтди.
Дўсти:
— Энди хиёнат қилмаяпсанми?
— Энди бу ҳакда унга сездирмаяпман. Ҳозиргача уни етти маротаба ўлимдан сақлаб қолдим.
Ихтирочи дўстига деди:
— Мен ҳудди одамга ўхшаб кетадиган компьютер яратдим.
— Ҳўш, нимаси одамга ўхшаркан?
— Ўзи хато қилиб қўйиб, бошқа компьютерга тўнкаб тураверади.
— Дўстим, сигирлар ўтлайдиган ўтлоқни биласанми?
— Ҳа, ям-яшил, кенг дала!
— Қўйлар яшайдиган қўрани-чи, биласанми?
— Ҳа, атрофи тахта билан ўралган...
— Италияни харитадаги кўриниши қандайлигини биласанми?
— Йўқ. Нимага мендан буларни сўраяпсан?
— Шунчаки, географиядан кўра, сигир, қўйларни яхшироқ тушунишингни исботлаб бермоқчи эдим.
Бир йигит дўстига:
— Қаердасан? Қачон келасан?
— Бўлди, мана етиб келдим. Уйингни ёнгинасидаман...
— Ёлғончи, сен уй телефонингда гаплашиб турибсан-ку!
— Ҳа, ўртоқ кўзинга нима қилди?
— Хотиним помидор билан урди.
— Помидорга шундай кўкариб кетдими?
— Помидор банкани ичида эдида.
Бир йигит дўстига:
— Севган қизим билан ажралишдик.
Дўсти:
— Нега?
— Мен унга "Барно, мен сени севаман" десам, уни исми Азиза экан...
— Дўстим, нега бизни давлатда квест хоналар йўқ?
— Нега йўқ экан? Тиқилиб ётибди-ку!
— Қаерда?
— Сенга давлат идораларидан справка керак бўлмаганми ҳечам? Ҳамма квест хоналар ўша ерда-ку!
Бир куни бир киши ёнидаги шеригига:
— Ўртоқ яқинда янгича овқат чиқибди
— Йўғ-е уни номи нима экан?
— Уни номи «Намунча»
— Бу овқатинг қанча тураркан?
— 90 000 минг сўм
— Намунча...
— Ана айтдим-ку!
Бир йигит дўстидан сўрабди:
— Хотининг билан кечаги жанжалинг нима бўлди?
Дўсти:
— Охири хотиним ёнимга тиззасида эмаклаб келди.
— Кейин нима деди?
— Краватни тагидан чиқ номард деди.
— Нега қулоқларинг боғлаб ташланган дўстим?
— Кийимларимни дазмол қилаётгандим, телефон жиринглаб қолди. Телефон деб дазмолни кўтарибман.
— Иккинчи қулоғинг-чи? Унисига нима бўлди?
— Тез ёрдамга қўнғироқ қиламан деб, яна дазмолни кўтариб юборибман-да...