Дугоналар ҳақида латифалар

Икки дугона суҳбатидан:
— Э дугонажон, анчадан бери тобим йўқ. Жуда мазам қочяпти. Ўтиб кетармикан-а?
— Ҳавотир олма, ўтиб кетади. Ўтган йили ён қўшним ҳудди шунақа бўлиб юрганди. Раҳматли, ўтиб кетди...
Учта хотин суҳбатидан:
Биринчи хотин:
— Эрим ҳар байрам кунлари тўйиб ароқ ичади.
Иккинчи хотин:
— Мени-ям эрим ичади. Фақат чойхонага борган кунлари ичади.
Учинчи хотин:
— Мени эрим... – деб турса, эри келиб қолиб дебди:
— Хотин, календарга қара-чи, бугун байрамми? “Йўқ” дейсанми!? Унда мен чойхонага кетдим, – дермиш.
Бир қиз хафа бўлиб ўтирса, дугона ундан сўрабди:
— Нима бўлди? Нега хомуш ўтирибсан?
— Севган йигитим менга “Биз бошқа учраша олмаймиз. Сени бошқа севмайман!” деб ёзилган смс юборди.
— Вой дугонажой... Ёмон бўпти-ку...
— Бунга эмас, иккинчи смс ига хафаман!
— Яна нима деб ёзибди?
— Иккинчи смсда “Узр, сенга эмас эди. Адашиб юборибман” деса бўладими!?
Икки дугона суҳбатлашмоқда:
— Эрим кеча менга: Сен ҳеч ҳам семиз эмассан, сенинг форманг идеал, - деди.
— Тўғри-да, ахир у математик-ку! Унинг учун энг идеал форма бу шар.
— Дугонажон, жуда омадлисан-да...
— Нега унақа деяпсан?
— Эрингни айтаман-да... Сени ҳечам уришмайди, жаҳл қилмайди,...
— Ахир у тўртинчи мартта уйланиши...
— Нима бўпти?
— Аввалги хотинлари билан урушиб, жанжаллашиб бўлган...
Икки дугона гаплашяпти:
— Э дугонажон, анчадан бери тобим йўқ. Жуда мазам қочяпти-да. Ўтиб кетармикин-а?
— Ўтиб кетади. Ўтган йили ён қўшним ҳудди сизга ўхшаб юрган эди. Ўтиб кетди раҳматли.
Бозорига 3 та қиз кириб, сабзи олмоқчи бўлишибди.
Биринчи қиз сотувчига:
— Менга узун-узун сабзингиздан беринг.
Икинчиси:
— Менга семиз-семиз сабзингиздан беринг.
Сотувчи учинчи қизга қараб:
— Сизга қанақасидан?
Учинчи қиз:
— Менга фарқи йўқ! Қанақасидан бўлсаям, мен овқатга ишлатаман.
Сотувчи:
— Бу қизларчи?
— Ҳа, ... бу иккаласи сабзидан ниқоб тайёрлаб юзига суртмоқчи.
Бир қиз дугонасига:
— Бу кўйлак қоматингга ярашмайди. Сен тўлачадан келгансан! – деса, дугонаси ҳафа бўлиб:
— Шуни юзимга айтишинг шартмиди?! – дебди.
Қиз бўлса:
— Вой узр! Сени бундан хабаринг йўқмиди? – дермиш.
Бир қиз дугонасига дебди:
— Келишган, бадавлат ва аҳмоқ йигитга турмушга чиқишингни худодан сўрайман.
— Нега аҳмоқ?
— Сенга уйланадиган йигит аҳмоқ бўлади-да!
Дугоналар суҳбатидан:
— Дугон, автобусга чиқсам нуқул эркакларнинг ўнг қўлига қарайдиган бўлиб қолдим. Бу ёшим ўтганини белгисими?
— Йўқ ,агарда бўш жой ахтариб қолсанг, шунда ёшинг ўтгани аниқ бўлади...