Дугоналар ҳақида латифалар

Икки дугона телеграмда.
— Аблаҳ.
— Ким?
— Йигитим.
— Нима қилди?
— Хиёнат қилди.
— Йўғе, қайси бири? Ботирми, Файзими?
— Файзи.
— Э, ўлсин. Буларнинг ҳаммаси шунақа.

— Гули, сен семизмисан, озғинми?
— Озғинман албатта!
— Тўғри. Илонларни семизи бўлмайди-ку!
— Ҳо! Семизман деганимда нима дердинг унда?
— Илонларни семизи ҳам бўлар эканми дердим.

Бир аёл дугонасига эридан шикоят қилаётганмиш:
— Бундай аблаҳ билан яшашдан тўйиб кетдим. Ичади, чекади, уйда ҳар кун жанжал.
Дугонаси:
— У билан ажраш, тамом! - дебди.
Аёл:
— Асло ундай қилмайман! У мендан қутулиб мазза қилиб яшасинми?! - деган экан.
Бир қиз дугонасидан сўраётганмиш:
— Дугонажон, шамоллаб қолганингда нима қиласан?
Дугонаси жавоб берибди:
— Шамоллаганимда аксираман, йўталаман ҳам...!
Бир аёл дугонасига:
— Вой дугон, кўзинларингга нима бўлди, қизариб кетибди?
— Кеча қўшнимизникида жанжал бўлаётган эди. Мен қулф тирқишидан қараб турувдим, ичкаридан кимдир кўзимга бармоғини тиқиб олди.
— Унда иккинчи кўзинг нимага қизил?
— Иккинчи кўзим билан ким бармоғини тиққанини кўрмоқчи эдим.
— Дугонажон, нега яхши йигитлар ёмон қизларга уйланиб олишаркин-а?!
— Билмиман. Эрингдан сўраб кўр-чи...
Турмушга чиққан аёл дугонасига дебди:
— Биласанми, нега аёлларни тиши кариес бўлиб мўртлашар экан?
— Нега? - дебди дугонаси.
— Эрини бир зарбасидан тушиб кетиш учун тишлар ҳам тайёр бўлиб тураркан-де... - дебди аёл.
Икки дугона суҳбатидан
— Босадигани учта бўлиши керак. Сенда эса кам экан. Ҳайдаб бўлмайди буни.
— Менда автомат.
— Қўрқитмоқчимисан?!
Учрашувдан қайтган қиз дугонасига гапириб беряпти:
— Вой дугонажон, 40 йиллик машинани ҳайдаб келса бўладими.
— Ўзи нечи ёшда экан?
— Ўша машинасини салондан 18 ёшида сотиб олган экан.

Дугоналар:
— Эрингни туғилган кунига қандай совға қилдинг?
— Ўша куни эрим билан уришмадим.