Дугоналар ҳақида латифалар

Иккита қозоқ қиз:
— Дугонажон, сени йигитинг қачон олиб қочади-ю, тўй қиласизлар?
— Билмадим, ҳозирча фақат гапни олиб қочяпти!
Дугонам билан уни уйида кечгача гаплашиб ўтирдик.
Ҳеч қандай иш қилмади. Эри ишдан келишига ярим соат қолганда музлатгичдан дўкондан харид қилган тайёр чучварани олди-да, ошхонадаги столга озгина ун сепиб чучвараларни териб чиқди.
Бироздан кейин эри ишдан қайтди.
"Азизим! Сиз яхши кўрган чучварани тугиб қўйдим. Ҳозир пишираман!" - деса бўладими...?!
Ким айтди сизга уйда ўтирган аёллар кўп иш қилади деб? Унда бу нимаси?!
Кунларнинг бирида ёшгина қиз дугонасига ҳасратини айтиб кетибди:
— Мени йигитим 2 кун аввал ташлаб кетди.
Дугонаси:
— Вой дугонажон, мен бўлса 2 кун аввал бир йигит билан танишиб қолдим.
— Дугонажон, қандай қилиб кечқурун соат 5.00 дан кейин овқат емасликни ўргансам экан?!
— Биласанми, сенга битта маслаҳат бераман...
— Маслаҳат беришни ўзимам биламан!
— Дугонажон, чатда нима қиляпсан?
— Эрни қидиряпман.
— Ўзингга умр йўлдошни чатдан қидириб топмоқчимисан?
— Ўзимни эримни қидиряпман!
Дугоналар суҳбатидан:
— Биласанми ўртоқжон, йигитим мени ташлаб кетганди. Кейин уни ёмон дуо қилдим!
— Нима деб дуо қилдинг?
— Дунёдаги энг тасқара, беўхшов, алвастини ёнига боргин деб дуо қилдим.
— Хўш, нима бўлди кейин?
— Эртаси куни йигитим ўзи ёнимга қайтиб келди...

Бўйи етган қиз дугонасига:
— Менга турмушга чиқишни таклиф қилишди.
Дугонаси:
— Зўр-ку! Кимлар?
Қиз:
— Ота-онам.