Дугоналар ҳақида латифалар

Учта ёш қиз вокзалда юриб кетаётган поезд ортидан "ҳай-ҳай"лаб югуриб боришаётган экан. Бир пайт иккитаси поездга етиб, чиқиб олибди. Поезд жўнаб кетибди. Учинчи қиз эса қўлидаги юклари билан уларнинг ортидан хандон отиб кула бошлабди. Вокзал навбатчиси:
— Нега куляпсиз?, - деса, қиз:
— Анави поездга чиқиб кетган дугоналарим аслида мени кузатгани чиқишган эди, - дебди.
Икки дугоналар суҳбатлашиб ўтиришса, бири дебди:
— Тўйинг қачон?
Иккинчиси:
— Билмадим. Йигитим аввал мени қариндошлари билан таништиради, кейин тўйимиз бўлади.
— Хўш, қариндошларникига бордингизми?
— Ҳа, энг узоқ қариндошлари билан таништиришдан бошлади. Кеча ҳайвонот боғини айланиб чиқдик.
— Гули, юзингга нима қилди? Ҳудди эри урган хотинни юзига ўхшаб қолибди.
— Яшшамагур сигиримиз, шунақа қилиб қўйди.
— Вой, юзингга тепиб юбордими?
— Йўқ, ҳар куни соғаётганимда думи билан юзимга ураверарди. Думи қимирламасин деб, ғишт боғлаб қўйгандим.
Икки дугона дўконга кирибди. Биринчи қиз Йогурт сотиб олибди-да, шу заҳоти устидаги қопқоғини оча бошлабди. Буни кўрган иккинчиси:
— Эсинг жойидами? Лоақал кассани ёнигача бормайсанми?! - деса, ҳалиги қиз:
— Аҳмоқмисан? Мана, қопқоғини устига "Шу ердан очинг" деб ёзиб қўйибди-ку!?, - дермиш.
— Дугонажон, мен жудаям саҳий йигит билан учрашиб юрибман.
— Нимаси саҳий?
— Менга ҳар куни жуда кўп гуллар совға қилади. Айниқса, ўтган ҳайитда совға қилган гулларини кўплигини кўрсангиз эди...
— Вой, зўр-ку. У ўзи қаерда ишлайди?
— Қоровул бўлиб ишлайди.
— Бўмаган гап. Қоровул шунча пул топармиди?
— У қабристонда қоровул.
Бир қиз дугонасидан сўрабди:
— Ўрто, маслаҳат бер. Бошим қотиб қолди. Уч йигитнинг қайси бирини танлай? Бири яхши пул топади, иккинчиси жуда ақлли, учинчиси зўр рақсга тушаркан.
— Биринчиси рақсга тушишни ўрганолмасмикан?
Торт пиширувчи қиз дугонасига:
— Докторларга ҳайрон қоламанда, дугонажон.
— Нимага бунақа деябсан?
— Ўтган ҳафта кўз докторини туғилган куни деб, кўз шаклидаги торт заказ қилишганди, бугун роддомни бош врачи бўлмиш акушер гинекологни юбилейи экан... Тортмисан-торт бўлди-да!
Икки дугона суҳбатлашмоқда:
— Нега эрталабдан кайфиятинг йўқ?
— Ёмон туш кўрдим.
— Қани айтиб бер-чи!?
— Тушимда Бред Питт ва Леонардо Ди Каприо уйимга келиб, мен учун эрим билан ёқалашишибди.
— Ахир бу ёмон туш эмас, кўпчилик қизларнинг орзуси-ку!
— Ҳа, лекин эрим улардан устун келди-да...
Икки дугона суҳбатлашмоқда:
— Менга эрга тегишни таклиф қилишди...
— Зўр-ку! Қайси йигит?
— Йигитмас! Қўшниларим...
Икки дугона суҳбатидан:
— Турмушга чиқганингга афсусланмайсанми?
— Нималар деяпсан? Нима менда юрак йўқми? Ачинаман албатта эримга...