Ҳақиқат-адолат ҳақида латифалар

Бир киши хотинидан "тўйиб" кетганидан дўконга ўғирликка тушибди. Қамоқда ўтирсам, хотинимдан нарироқ бўламан деб ўйлабди.
Лекин суд унга 3 йил уй қамоғи ҳукмини ўқибди.
Манзилга етиб келганда такси ҳайдовчиси йўловчига:
— Узр, мен ҳисоблагични ёқишни унутибман, - дебди.
Йўловчи:
— Бўлиб туради... Мен эса ҳамёнимни уйда унутибман, - деган экан.
Тан олишга мажбурман!
Хитойда чиққан нарса биринчи мартта бунча кўпга чидади.
— Ёлғончи! Сен менга сўз бериб, сўзингда турмадинг!
— Хафа бўлма! Истасанг, яна сўз бераман.
Одамлар ниқоб тақишига қараганда оғиз-бурни жағида жойлашганга ўхшайди.
— Нега балиқлар гапира олмайди Сардор?
— Сиз сув тагида гапира олармидингиз устоз?
Агар сиз ёлғон гапирмасангиз-у, қизариб кетсангиз, демак гипертониксиз.
Агар ёлғон гапирсангиз ҳам қизармасангиз, демак депутатсиз.
Яхши тарбияли бир қиз паркда скамейкага ўтириб, китоб ўқиётса, олдига дайди киши келиб:
— Уялмайсизми?! - дебди.
— Мен тарбияли қизман. Нима деяпсиз? - деса, дайди киши:
— Тарбияли одамлар бировни краватига ўтириб олишмайди, - дебди.
— Кўпчилик ёшлар Интернетдан чиқиб кета олишмаяпти.
— Нега? Нима ҳалақит беряпти?
— Буни хоҳлашмаяпти.
Агар парашют очилмай қолса, атрофдаги гўзал табиатни тамоша қилиб олинг. Бошқа бундай имконият бўлмайди!