Ҳақиқат-адолат ҳақида латифалар

Қорбобо:
Бу йил мендан ҳамма бева аёллар турмуш ўртоқ совға қилишимни сўрашди.
Нима эмиш!? Чол бўлса ҳам майли, ичмаса, чекмаса, урмаса, сахий бўлса, кифоя дейишибди.
Эҳ, ахир мен уларни барчасига уйлана олмайман-ку!
Агар йигитлар 25 ёшгача уйланмаса, ундан кейин ҳаммаси "ҳали ёшман" дейдиган бўлади.
Никоҳ ўқиш маросимидан:
Мирсаид қизи Гулмирахон, Абдуллажон ўғли Азаматга турмушга чиқишга, у билан борликда ҳам, йўқликда ҳам, саломатликда ҳам, касалликда ҳам, мастликда ҳам, тетикликда ҳам, чироқ, газ, сув борлигида ҳам, пули тугаб ўчиб қолганида ҳам, кредит тўланганда ҳам, тўланмаганда ҳам, квартирада ҳам, ўз уйингизда ҳам бирга яшашга розимисиз?
Йигитларни хотираси яхши эмас!
Биласизми нега?
Севган қизини биринчи кўрган куни, телефон рақамини олган куни, учрашувга чиқган куни, кафега борган куни, гул берган куни, ...
Буларни барчасини эслаб қолишга қийналишади. Шунинг учун ҳаммасини бир кунда бажаришга ҳаракат қилишади.
Эр ухлаб ётган хотинини тепасига келиб "Эҳ хотинжон гапирмасдан жим турсанг қандай гўзалсан!" деган экан.
Янги келинчак Гитлерга ўхшайди.
2-3 ой режа тузади-да, бир умр жанг қилади.
Шу арзимаган ойлик маошни орқасидан уй-жой қилдим, машина олдим, тўйлар қилдим, ...
Кўрдингизми, ёлғон гапирса ҳамма нарса қанчалик осон...?!
Миллионлаб инсонлар телефон наушникларини сими чигал бўлаверишидан азият чекади.
Шунинг учун Apple компанияси симсиз наушникларни ишлаб чиқарди. Энди улар чигал бўлмайди, шунчаки йўқолиб қолади.
Бир ҳоким халқни олдига чиқиб:
— Ҳурматли ҳамшаҳарлар! Бундан бир йил олдин ҳам яхши яшаганмиз, ҳозир ҳам яхши яшаяпмиз, бундан кейин ҳам яхши яшаймиз! – деса, халқ орасида:
— Бизлар-чи??? – деган савол бўпти.
— Куйган лампочкани алмаштириш учун нечта аёл керак бўлади?
— Бирорта ҳам керакмас. Улар қоронғуда ҳам гаплашиб ўтираверишади.