Ҳайдовчилар ҳақида латифалар

Бир куни автоҳалокатга учраган ҳайдовчини шифохонага олиб келишибди. Врач кўриб:
— Зудлик билан операцияга тайёрланглар! - дебди.
Операция бошланибди. Врач ҳайдовчининг миясини олиб, ҳамширага берибди-да:
— Ушлаб туринг, ҳозир қайтариб берасиз, - дебди.
Ҳамшира ҳайдовчининг миясини деразага қўйган экан, ташқарида юрган мушук тортиб олиб кетиб қолибди.
Операция сўнгида врач мияни сўраса, ҳамшира мушукни гапириб берибди.
Шунда врач дебди:
— Майли бошини шундоқ ўзини ёпиб қўяверинглар. Автомат коробка ҳайдаб юраверади...!
Икки улфат кўл бўйида гаплашиб ўтиришса, Хаммер машинасида бир бой келиб дебди:
— Йигитлар, кўлни қаери саёз? Машинамда нариги қирғоққа ўтиб кетмоқчиман.
— Мана бу еридан ўтсангиз бўлади, - деб жавоб беришибди.
Бой Хаммерида кўлга қараб ҳайдабди-ю, шу заҳоти чўкиб кетибди. Бир амаллаб сузиб чиққан бой:
— Саёз дегандиларинг-ку!? - деса, улфатлар ҳайрон бўлиб:
— Ҳозиргина шу ердан бир тўда ўрдаклар ўтиб кетишганди-да..., - дермиш.
Афандини эшаклари кўп экан. Уларни бештасини танлаб бозорга сотишга олиб кетибди. Йўлда чарчаб биттасига миниб олибди. Энди эшакларини санаб қараса тўртта экан. Афандини роса боши қотибди. Охири эшагидан тушиб йўқолган эшагини излай бошлабди. Излаб-излаб яна йўқолмадимикин деб эшакларини санаб кўрибди. Санаса бешта чиқибди.
Вольво бир Джипни орқасидан келиб урибди. Джипдан 4та бақувват "шкаф" тушиб вольвони эгасига:
— Анчага тушдинг! Машинангни сотасан, квартирангни сотасан, пулини тўлайсан короче!!!
— Болалар, сизлар кимсизлар?
— Биз спортсменмиз....
Вольвони эгаси пистолетини чиқариб:
— Ундай бўлса: "на Старт, внимание, МАРШ!", - дебди.
Алло, милиция, мен йўлда қўйни босиб юбордим.
— Йўл чеккасига суриб қўйиб, кетишни давом этаверинг.
— Хоп, а велосипедини нима қилай?
— Инсофинг борми?! Бир ойда олти кишини босиб кетдинг-а!
— Олти киши эмас, беш кишини! Биттасини икки мартта босганман.
Тоғда яшайдиган бир одам зебра сотиб олибди ва қўшниларига мақтаниш учун зебрани миниб қишлоқни айланиб юрса, битта қўшниси:
— Мен ҳам миниб кўрсам майлими? - деб сўраган экан,
— Майли, - деб, унга зебрани берибди. Қўшниси зебрада бир айланиб келиб:
— Иномарка барибир бошқача-да... - дермиш.
Бир куни такси ҳайдовчисини машинасига йиртиқ шим кийган қиз ўтириб:
— Чилонзоргача, - дебди.
Манзилга етиб келгач, ҳайдовчига қиз узатса,
Ҳайдовчи:
— Қизим, шу пулингга яна пул қўшгин-да, устингга бир кўйлак олиб кийгин, - деган экан.
Афросиёб поездида Бухорога кетаётган йўловчи ёнига назоратчи келиб дебди:
— Сизни билетингиз оддий поезд учун. Бу - тезюрар поезд. Марҳамат қилиб қўшимча тўлов қилсангиз!
Йўловчи пинагини бузмай:
— Мен шошилаётганим йўқ. Машинистга айтинг, секинроқ кетаверсин!!!
Жарима – бу тўғри йўл тутмаганинг учун тўловингдир.
Солиқлар эса тўғри йўл тутаётганинг учун тўловинг бўлади...