Ҳайдовчилар ҳақида латифалар

Замонавий олифтагарчилик бу:
Қўлида айфон телефон, лекин ҳисобида пул йўқ!
Каптива автомобили бор, лекин бензинга пул йўқ!
Яқиндагина ҳайдовчилик гувоҳномасини олган йигит машинасини буриб олишга қийналиб турса, бир ёш бола ўтиб қолибди:
— Ҳой бола, машинамни ҳайдайман, қараб тур. Агар симёғочга тегса айтасан, хўпми?
— Ҳўп бўлади, ҳайданг, ҳайдайверинг, - дебди бола.
Бир вақт "қарс" этган овоз чиқса.
— Тегди амаки, - дермиш.
Афанди қиш куни лодкали мотоциклида дўсти билан кетаётган экан. Бир пайт қараса, дўсти лодка кетаётиб, терлай бошлабди. Афанди ҳайрон бўлиб тезликни оширибди. Дўсти баттар терлайверибди. Шунда афанди дўстидан:
— Нега бунча терлаяпсан? Қиш бўлса...? – деб сўрабди.
Дўсти бўлса томоғи қирилиб:
— Минг лаънат! Лодкангни таги тешик экан, боядан бери югуриб кетяпман, - дермиш.
Бугун эрталаб автомобилимда кетаётиб, катта чорраҳада ўрнатилган камера мени суратга олганини пайқаб қолдим. Ҳайрон бўлдим, нега??? Ахир мен тезликни оширганим йўқ-ку!
Яна ўша чорраҳадан 3 мартта машинамни жуда секин ҳайдаб, камерага юзимни буриб, жилмайиб ўтдим. У мени 3 мартта суратга олди.
Эртаси куни уйимга 4 та квитанция ва мени жилмайиб турган суратларим келди. Жарималарнинг ҳаммаси хавфсизлик камарини тақмаганим учун экан...!
Matiz ҳайдовчиси қизилда ўтиб кетибди. Сержант тўхтатибди.
— Документлар?
— Йўқ, командир!
— Права?
— Йўқ, командир!
— Уфф денгчи?
— Ичганман!
— Ҳозир капитанни чақираман, кейин сиз у билан проблемангизни ҳал қиласиз.
Капитан келиб:
— Документлар?
— Марҳамат!
— Права?
— Марҳамат!
— Ичганмисиз?
— Уффф... Ичмаганман!
— Нега менга сержант унақа деди???
— Командир, сержант ҳозир мени қизилдан ўтган ҳам дейди.
— Алло, ўртоқ, кетингдан кетвоммиза, бир орқага қараб қўйгин, Геленвагенни кўрдингми?
— Йўғее?
— Кўрдингми? Биза орқасидаги маршруткадамиза.
Дадаси, тезда ҳайдовчини ишдан бўшатинг, бугун мени уч марта аварияга учратди.
— Кел шу сафар ҳам имкон берайлик.
Бир қиз ажойиб йигит билан танишиб қолибди. Йигит билан ҳар куни учрашиб, бирор жойга боришгач, қизни уйга олиб келиб қўяркан-да, — Тўхтанг. Шошмай туринг!, - деб машинасидан тушиб, қизга эшикни очиб бераркан. Қиз дугоналарига мақтаниб:
— Ҳали бунақа олийжаноб йигитни учратмагандим, - дебди.
Йигит эса ярим йилдан бери машинасининг эшигини ичкаридан ҳам очилиши учун устахонага олиб боролмаётган экан...
Бир америкалик ва афанди дўсти билан самолётга чиқиб, учишаётганида америкалик Iphone 7 ни деразадан отиб юборибди. Афанди:
— Нега ташлаб юбординг? - деса, америкалик:
— Бизларда бунақа телефонлар мингта, - дебди.
Шу пайт афанди ёнидаги шеригини деразадан ташлаб юборибди.
— Бу нима қилганинг? - дебди америкалик.
— Бу таксичи! Бизда бунақалардан мингта, - дермиш.
Ҳайдовчилик гувоҳномасига ўқиётган бир йигит ўқитувчига савол берибди:
— Қизил чироқда чорраҳани кесиб ўтса бўладими?
Ўқитувчи ҳам чарчаб, асаби бузилиб турган экан:
— Ҳа бўлади. Фақат иккала қўлингни кўтариб ўтишинг керак, - дебди.
— Нега айнан қўлни кўтариш керак, - деса, ўқитувчиси:
— Ўлганингдан кейин ечинтириш осон бўлиши учун, - дермиш.