Ҳайдовчилар ҳақида латифалар
— Адаси, сизга битта яхши, битта ёмон янгилигим бор. Қай биридан бошлай?
— Ёмонини айт!
— Бугун машинамизда авария бўлдим. Ўзим тирик қолдим.
— Нимааа??? Хўп майли, энди яхшисини айт ...
алоқага чиқибди:
— Тез ёрдам, ўт ўчириш машиналари Каптива билан ўтиб кетишди. Тўхтатиб сўрачи, тинчликмикан, - дебди.
Кейинги постдаги ГАИ машиналарни тўхтатиб, Каптивани ҳайдовчиси олдига бориб:
— Ҳужжатларингизни тақдим этинг! Тинчликми? Бу нима аҳвол?- деса, Каптива ҳайдовчиси:
— Тиббиёт қутичаси, Ўт ўчиргич сўрайвериб, жонга тегдингиз. Мана, комплект бўлиб юрибмиз, - дермиш.
— Туғруқхонага! Фақат сал тезроқ...- дебди.
Ваҳимага тушган ҳайдовчи машинани шунақанги учриб кетибди-ки, светофорларга умуман қарамасмуш...
Орқа ўриндиқда ўтирган аёл бақира бошлабди:
— Нималар қиляпсиз? Секинроқ ҳайданг! Туғруқхонага ишлаш учун кетяпман! Врачман! Ҳомиладор эмас!!!
— Сизни огоҳлантириб қўяй, бугундан бензиннинг нархи ошди.
— Яхши, менга кечаги бензиндан эллик литр қуйинг.
Агар сизни ГАИ тўхтатиб, "Охирги 24 соат ичида спиртли ичимлик ичдингизми?" деб сўраса, асло соатга қарай кўрманг!
Малибуни ҳайдовчиси автомобилидан жаҳл билан тушиб:
— Машинамни дабдала қилдингиз-ку, тузатиб берасиз, - деб бақира кетди.
Абдурайим тоға эса пинагини бузмай:
— Э, қанақа одамсан? Тирик қолдик, соппа-соғмиз шукур қилсанг-чи. Машина темир бўлса, топилади, - дебди.
Бу ҳам етмагандек, Абдурайим тоға машинаси ичидан ароқни олиб, - саломат қолганинг учун, - деб малибунинг ҳайдовчисига ичириб юборибди.
Шунда машинаси пачоқ бўлган малибу эгаси:
— Сиз ҳам ичмайсизми амаки?, - деса
— Шошмай тур, ГАИлар келиб-кетишсин, - дермиш...
— Наҳотки тезроқ юришнинг иложи бўлмаса?
— Менми? Юра оламан. Лекин машинадан тушгим келмяпти-да!
— Ким менга етиб олса, ўшанга турмушга чиқаман, - дебди-да автомобилига ўтириб ҳайдаб кетибди.
Ҳамма йигитлар ортидан югура бошлашибди. Ҳатто орасида битта чўлоқ ҳам аравачасида қувлай бошлабди. Қиз тезликни оширган сари, бирин-кетин йигитлар орқада қолаверишибди. Лекин бояги аравачадаги чўлоқ йигит машинани ортидан изма-из етиб келибди.
Қиз охири автомобилини тўхтатиб, тушибди-да дебди:
— Ҳамма йигитлар қолиб кетишди. Битта сиз етиб келдингиз. Энди сизга турмушга чиқишимга тўғри келади.
Чўлоқ йигитни жаҳли чиқиб:
— Турмушга чиқасизми, йўқми бунисини билмадим-у, лекин мени аравачамни машинангизга боғлаб қўйган одамни даб-даласини чиқаришим аниқ! - дермиш.
"Ҳайдовчи, оқ йўл!"
Ҳудди шу тахтани пастроғида кичикроқ эълон:
"Кўприк бузиб ташланган".