Ҳайдовчилар ҳақида латифалар

Хотин эрига дебди:
— Адаси ҳайдовчилик гувоҳномасига ўқисам дегандим. Менга машина олиб берардингиз... Қариндошларникига борардик.
Эри:
— Сен машина ҳайдасанг, қариндошларни кўра олмаймизми деб қўрқаман, хотин...!
ЙПҲ нозири автомобилни тўхтатиб:
— Ҳурматли ҳайдовчи, сиз ҳозиргина пиёдага йўл бермай қайрилдингиз...
— Йўғ-е, бўлиши мумкинмас! Мана машинамда видеорегистратор бор...
Видеорегистратордаги ёзувни синчковлик билан текшириб чиққан ЙПҲ нозири ҳайдовчининг пиёдага йўл берганини кўрибди.
Лекин ҳайдовчи кун бўйи қилган бошқа 4 та қоидабузарлигиучун жарималар қоғозини ҳайдовчининг қўлига топширибди.
— Яхши йигит, сиз учувчимисиз?
— Йўқ.
— Нега унда шундай чиройли қизни олдидан "учиб" ўтяпсиз?
Икки ўртоқ тунда балиқ овига борибди. Ўзлари билан движок олишган экан, уни эшакни устига боғлаб қўйишибди. Кўлга етиб келишганда, движокни эшакни устига турган жойида ишлатмоқчи бўлиб ёқишган экан, эшак движок овозидан қўрқиб қочиб кетибди.
Икки ўртоқ эшагини қидириб кетаётишса, олдиларидан балиқ овлаб ўтирган отахон чиқибди.
— Ота, шу ердан бирор эшак ўтмадими? – дейишса, отахон:
— Йўқ, эшак ўтмади. Лекин чироқлари йўқ битта мотоцикл росса катта тезликда ўтди, - дермиш.
Роналдо билан Месси Фарғонага келибди. Роналдо такси тўхтатиб:
— Миллий стадионига нечи пул бўлади? - дебди.
Такси ҳайдовчиси:
— Беш минг! – дебди.
Роналдо таксичига:
— Икки кишига неча пулга олиб борасиз? – деса, ҳайдовчи ҳайрон бўлиб:
— Беш мингга олиб бораман, - дебди.
Шунда Роналдо Мессига қараб:
— Кўрдингми? Бир тийинлик ҳурматинг йўқ, - деган экан.
Учта йигит мотоциклда кетишяпти. Ўртадагиси дудуқ экан. Дудуқ:
— Т-т-т-т-т...
Рульдаги:
— Тезроқми?
— Т-т-т-т-т...
— Янаям тезроқми?
— Т-т-т-т-т...
— Бундан ҳам тезроқми?
— Т-т-т-т-т...
— Бундан тез юролмайман!
— Т-т-т-т-т-ешавой тушиб қолди!!!
Коллеж битирувчиси диплом олди. Дипломни арқонга боғлаб, асфальтни ўртасида судраб кетяпти.
Ҳамма ҳайратда. Бир шофёр:
— Ҳа, укам нимага дипломни эргаштириб юрибсан? - деди.
— Мен буни орқасидан 3 йил юрдим, бу ҳам мени орқамдан юрсин-да энди, - дея жавоб берди.
Афанди дадасига дебди:
— Дадажон, иккита янгилигим бор. Бири яхши, иккинчиси ёмон. Қайси биридан бошлай?
Дадаси:
— Яхшисидан бошлайқол!
Шунда афанди:
— Янги олиб берган машинангиз зўр экан. Пойгада у билан албатта совринларни қўлга кирита оламан. Ёмон хабарни айтсам, шу олиб берган машинангиз билан Каптивани орқасидан етиб олибман, - дебди.
Бир мотоцикл ҳайдовчиси қоидани бузиб, ЙПҲдан қочиб, кўп қаватли уйларни орасига кириб кетибди. Уларни чалғитиш учун мотоциклини ўша ерда қолдириб, катта йўлга чиқиб турса, инспектор келиб:
— Ҳўш мотоцикл қани?
Ўғри:
— Қанақа мотоцикл?
— Бироз аввал қоидани бузиб, мендан қочиб келаётгандинг-ку?!
— Бу нима деганинг? Ахир мен пиёда айлангани чиқдим-ку...
— Айлангани чиқдингми?
— Ҳа.
— Каска кийиб олиб-а??? Мотоцикл билан ҳужжатларни кўрсат, - деган экан инспектор.
Бир аёл такси тўхтатиб борадиган манзилини айтибди. Ҳайдовчи:
— Нечи пул берасиз? - дебди.
Нархини айтибди аёл.
— Ҳа, йўқ! Бензин ошди, кам бу пулиз, - деб кетиб қолибди.
Яна такси тўхтабди. У ҳам рози бўлмабди.
5-6та таксидан кейин охири биттаси "Ўтиринг" дебди.
Аёл таксичига:
— Ҳамма таксичилар бензин ошди деб олишмади. Сиз инсофли экансиз, - деса, ҳайдовчи:
— Ҳа, йўқ. Мен кечаги бензинда юрибман, - дермиш.