Ишхона ҳақида латифалар

Бошлиқнинг котибаси:
— Азиз Қодирович, боядан бери телефон жиринглаяпти. Сизни сўрашяптими ёки меними била олмаяпман...
— Бу нима деганингиз???
— Гўшакни кўтарсам, "Дангасани мумкинми?" - дейишади. Билолмаяпман, сизга улаб берайми ёки ўзим гаплашайми...
Раҳбарият ойлик иш ҳаққини камайтирмайди. Ҳақиқий бахт пулда эмаслигини бот-бот таъкидлаб туради.
Ходими ўз бошлиғидан рухсат сўрамоқда:
— Жавоб беринг илтимос, менинг тоғам касалхонада экан. Бошлиқ унга рахми келиб жавоб берибди.
Ишдан сўнг стадионга тушган бошлиқ у ерда ўз ходимини учратиб қолибди.
— Ие, сен тоғангни олдига касалхонага боришинг керак эди-ку?!!
— Ҳозир хўжайин шошмай туринг, тоғам мана шу ўйинга ҳакамлик қилмоқда, ўйин тугасин, кейин аниқ касалхонага тушади.
Бошлиқ:
— Тошматбой, сиз энди менинг ўнг қўлимсиз!
Тошмат:
— Хўжайин, мен ўзимга юклатилган вазифадан бироз чўчияпман...
Бозор иқтисодига ўтиш муносабати билан декрет отпускасига чиқадиган аёллар маъмуриятни камида ўн тўрт ой аввал огоҳлантиришлари шарт.
— Бизнинг корхонамизда фақатгина керакли кадрлар фаолият юритиши керак, - деб таъкидлади «Қўнғироқча» фермасининг маънавият ишлари бўйича директор ўринбосари ёрдамчиси иш юрутувчисининг кичик 3-разрядли кичик референт-котиби.
Бир эркак ишхонасига кўзи кўкарган ҳолда келибди. Дўстлари ундан "нима бўлди?", деб сўрашибди.
— Хотиним урди!
— Нега?
— Сенлаганим учун...
— Ол-а, бу нарса учун урмаса керак?! Аслида нима бўлди?
— Тўшакда ётувдик. Хотиним "Биз анчадан бери бирга бўлмай қўйдик, дадаси", деди...
— Мен эса "биз эмас, сен", деб юборибман.
Бир корхона бошлиғи ўзига котиба излаб эълон берибди, номзодлар келгач уларни суҳбатдан ўтказиб биринчи берган саволи, "Ёнингизда қайчингиз борми?" деб сўраркан, лекин ҳеч қайси ишга жойлашаман деб келган аёлдан кайчи чиқмабди. Буни кўрган бошлиқ ёрдамчиси сўраб қолибди,
— Бошлиқ котибага қайчи шунчалик шартми, қайчини нима аҳамияти бор?
— Роса аҳамияти борда, мана эски котибам шу қайчиси йўқлиги учун ишдан бўшаб кетди.
— Қандай қилиб?
— Бир куни шимимни тугмаси узилиб кетган экан. Котибадан тикиб беришини илтимос қилдим, тикиб бўлиб ипни узмоқчи бўлиб излади қайчи топаолмади, кейин тишлаб ипни узаётган пайти хотиним келиб қолгандида.
Ходим ва раҳбар:
— Сиз ўз вазифаларингизни жуда яхши бажараяпсиз. Оширишнинг вақти келди менимча...
— Нимани? Маошимними?
— Йўқ, иш ҳажмини!
Эрдан хотинига СМС:
— Хотин, ишхонада оёғимга темир тушиб кетди. Мафтуна шифохонага олиб келди. Энди оёғимни кесишар экан...
Хотиндан СМС:
— Мафтуна ким?!