Ишхона ҳақида латифалар
Карантин вақтида ҳам ойлик маошимиз тўлиқ берилишини, тиббий ниқоблар дорихоналарда 500 сўм эканини, озиқ-овқатларнинг нархи ошмаслигини эълон қилишди.
Кейин шу жойда мен уйғониб кетдим...
— Сиз тушларни ўнгидан келишига ишонасизми?
— Ҳа, ишонаман, - дебди ходим.
— Унда сиз ишдан бўшадингиз, - дебди бошлиқ.
Раис ишчиларга мажлис ўтказяпти:
— Матқобул, сиз яна ҳайфсан оладиган иш қилдингиз! - дебди ишчилардан бирига.
Жим ўтирган бошқа бир ишчи чидай олмай ўрнидан туриб раисга дебди:
— Раис тоға, нега ҳадеб шу Матқобилга бир нарсалар бераверасиз?! Бизда-ям бола-чақа бор! Бизгаям бирор мартта беринг-да ўша ҳайфсандан. Биз ҳам олайлик!
Ишга жойлашмоқчи бўлган номзод суҳбатдан ўтмоқда:
— Тажрибангиз борми? - сўрабди раҳбар.
— Ҳа, бу йигирманчи суҳбатим... - дебди номзод.
Ҳамма ниқобда, бошлиқ ким аксирганини билолмасдан:
— Ким аксирди? - дебди.
Ҳамма жим!
— Ким аксирди деяпман?!
Яна ҳамма жим!
Бир ходим секин ўрнидан туриб "Тамомман энди" деб "Мен, аксирдим бошлиқ" деса, бошлиқ:
— Соғ бўлинг! - деган экан.
— Сатторов! Сиз умуман маъсулиятни ҳис қилмаяпсиз! Ишга кеч келасиз! Топшириқларни бажармайсиз! Бундай давом этаверса, сиз билан бирга ишлай олмаймиз! - деса, Сатторов ўрнидан туриб:
— Бошлиқ, қаёққа кетмоқчисиз? - дермиш.
Тойота директоридан ўзбек директори сўрабди:
— Сизларни заводингизда нечта инженер ишлайди?
— 7 нафар, - дебди япон.
— Сизларда-чи? - деб сўрабди у ҳам.
Асакалик акахон ичида:
"Ҳозир менда 80 та инженер ишлашини айтсам, ғалати бўлмасинмикин?!" - деб, 6 та ишлайди, - деб қўяқолибди.
Эртаси куни Тойота директорини кўрса, кўзлари қизариб кетган эмиш.
Асака заводини раҳбари:
— Сизга нима бўлди? - деб сўраса, япон:
— Кечаси билан ухламай ўйлаб чиқдим. 7-инженерим нима иш қиляпти экан деб, - дермиш.
— Мен эртага ишга келмайман.
Ҳамкасблари:
— Нега?
Йигит:
— Ҳозирча билмайман. Албатта бирор баҳона топаман.
— Нега бўшадинг?
— Ўзимни ишсизликда синаб кўрмоқчиман.
— Нега унга ўйин ўйнаб ўтирганингни сездирдинг?
— Қанақасига сезмасин. Интернетдаги ўйинда рақибим бошлиғим бўлиб чиқди.