Касалхонада ҳақида латифалар

Юқумли касалликлар шифохонаси. Врач беморга:
— Юрак уришингиз меъёрда. Қон босими ҳам яхши.
Бемор:
— Раҳмат доктор. Демак мен соғлом ўляпман.
— Коронавирусни аниқлайдиган тест жуда-ям тез ишлар эканми?
— Ҳа, 1 сонияда бизни клиникамиз сизда коронавирус бор-йўқлигини аниқлаб беради.
— Қандай қилиб бунча тез?
— Аввал ўзимиз уни сизга юқтириб, кейин "100% бор!" деб айтаверамиз бемалол.
Дўстини кўргани шифохонага борган йигит дўстига далда бериб, кўнглини кўтариб гапираверибди.
Бир пайт касал дўстини аҳволи ёмонлаша бошлабди.
Йигит ҳайрон бўлиб қараб турса, касал дўсти стол устидан қоғоз, ручка олиб унга ёзибди:
"Падарингга лаънат! Ҳаво келадиган шланкани устига ўтириб олдинг! Тур!"
Касалхонада:
— Нима учун операция хонасидан бақирган овоз эшитиляпти?
— Бемор бақиряпти.
— Наркоз қилишмадими унга?
— Ҳозир қилинди. Ҳали ҳушидан кетгани йўқ.
— Врач шошилиб қоринни кесиб юбордими?
— Йўқ. Врач интернетга кириб, "Ок гугл. Аппендикс қайси тарафда жойлашган" деган эди, бемор уни гапини эшитиб қолди.

Беморга капельница қўйган ҳамшира қиз краватни бир четига ўтириб олиб, телефон ўйнай бошлабди.
— Яхшимисиз бемор?
— Яхшиман.
— Ўзингизни қандай ҳис қиляпсиз?
— Яхши.
— Ҳозир капельница тугаса, аҳволингиз анча яхшиланади.
— Капельница шланкасини устидан турмасангиз, аҳволим ҳеч қачон яхшиланмаса керак...

Врач бемор эркакни кўрикдан ўтказиб бўлгач, ташқарига чиқиб теришини сўрабди ва беморни хотини билан гаплашиб олиши кераклигини айтибди.
— Эрингизни аҳволи жиддий! – деб гап бошлабди врач. — Агар узоқ умр кўришини хоҳласангиз, унга фақат яхши гапириш, мазали таомлар тайёрлаб беришингиз, дам олишини таъминлашингиз, энг муҳими асабийлашмаслиги керак! – дебди.
Хотин врачни хонасидан чиқиб, эри билан уйга кетаётса, йўлда эри сўрабди:
— Врач нима деди хотин?
— Сизни узоқ яшамаслигингизни айтди, - дебди хотини.
Бир бемор палатада ётса, эшик тақиллабди.
— Кираверинг! - дебди бемор.
Чиройли бир ҳамшира қиз қўлида укол билан кириб келибди-да, қўлидаги уколни беморни ёнбошига қилиб турса, бемор:
— Синглим, барибир ёнбошимга укол қилар экансиз, нега эшикни тақиллатдингиз, - дермиш.
Қиз онаси билан докторга борибди. Доктор қизга:
— Ечининг, текширамиз, - деса
Қиз:
— Мен эмас, ойим касал, - деса
Доктор:
— Қани опажон оғзингизни очиб: "А-А-А" - денгчи дермиш.
Бир одамни ўғлини қўшнисини кучуги тишлаб олибди.
Врачга борса, врач сўрабди:
— Болангизни қандай ит тишлади?
— Кичкина ит тишлади, - жавоб берибди ҳалиги одам.
— Дайди ит тишладими ёки таниш итмиди деб сўраяпман, - дебди врач.
— Мени итлардан танишим йўқ, - дебди бояги одам.
Врач қабулида:
— Доктор, тишларим негадир сарғайиб тўкиляпти...
— Бу ахир табиий-ку! Ҳозир куз фасли бўлса...